ТОП просматриваемых книг сайта:
Factfulness. Ханс Рослинг
Читать онлайн.Название Factfulness
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-195-5
Автор произведения Ханс Рослинг
Издательство Asaxiy books
Шунинг учун I, II ва III даражадаги одамлар бошдан кечирадиган қийинчиликлар сиз учун мутлақо нотаниш бўлиши мумкин. Ва улар сиз ҳар куни кузатадиган ОАВда бирор унумли тарзда тасвирланмайди.2
Фактларга асосланган дунёқарашни шакллантиришда энг қийин нарса бошингиздан кечирган тажрибангизнинг аксарият қисми IV даражада эканини ва бошқалардан эшитганларингиз эса фавқулодда ҳодисаларнигина хуш кўрадиган ва одатийликдан қочадиган ОАВ орқали фильтрланишини англашдир.
IV даражада яшасангиз, III, II ва I даражада яшайдиганларнинг бари сизга бир хил даражада камбағал бўлиб кўринади ва “камбағал” сўзи аниқ маъносини йўқотиб қўйиши мумкин. Ҳатто IV даражада яшайдиган инсон ҳам камбағал бўлиб кўриниши мумкин: деворидаги бўёқлар кўчиб тушаётган ёки ишлатилган машинани ҳайдаб юрган бўлиши мумкин. Баланд бинонинг тепасида турган одам ердаги пастқам биноларнинг баландлигидаги фарқни кўриш қанчалик қийин бўлишини билади. Уларнинг бари бирдек кичик кўринади. Худди шунга ўхшаб, IV даражада яшаётган одамлар дунёни икки гуруҳга – бойлар (бинонинг юқорисидагилар, сизга ўхшаганлар) ва камбағалларга (пастдагилар, сизга ўхшамаганлар) ажралган ҳолда кўриши табиий. Пастга қараб, “Вой, уларнинг ҳаммаси камбағал экан…” дейиши ҳам табиий. Машинаси бор, велосипеди ва мотоцикли бор, сандал киядиган ва умуман оёқяланг юрадиган одамларнинг ўртасидаги фарқни илғамаслик табиий.
Мен ҳар бир даражадаги одамлар билан танишиб, гаплашиб кўрган киши сифатида сизни ишонтириб айтаманки, ердаги I, II ва III даражадагилар учун фарқ ниҳоятда муҳим. I даражада яшаётган ўта қашшоқ одамлар кунига бир доллардан эмас, балки тўрт доллардан топса, ҳаёти қанчалар ўзгариб кетишини жуда яхши билади. Кунига 16 доллар топиш ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Ялангоёқ юришга мажбур одам велосипеди бўлса, шаҳарчадаги бозорга боришда қанча вақт, қувват тежашини, у ерга тезроқ етиб боришини ва бу соғлиғи учун ҳам фойдали эканини яхши билади.
Ўта драматик тус берилган “бўлинган” дунёқарашни тўрт даражали тизимга алиштириш бу китобда сиз ўрганадиган фактларга асосланган дунёқарашнинг биринчи ва энг муҳим қисмидир. Сиз энди буни биласиз. Унчалик қийин эмас, тўғрими? Китобнинг қолган қисмида ушбу тўрт даражадан турли нарсаларни, жумладан, кўтарилишлар, чўкишлар, интим муносабатлар, пазандалик ва каркидонларни тушунтиришда фойдаланаман. Улар сизга дунёни тиниқроқ ва тўғри англашга ёрдам беради.
Нотўғри тасаввурни овлаш, тутиш ва тўғрисига алиштириш учун нималар керак бўлади? Маълумотлар. Сиз маълумотларни кўрсатиб, уларнинг ортидаги воқеликни тасвирлаб беришингиз керак. Шунинг учун ЮНИСЕФ маълумотларига,
2
Сиз IV даражада яшасангиз-у, қариндошларингиз II ёки III даражаларда бўлса, уларнинг ҳаёти қандайлигини билишингиз мумкин, албатта. Агар шундай бўлса, бу бўлимни ўқимай ўтиб кетсангиз ҳам бўлади.