Скачать книгу

дам жим қараб турди. Тўлқинлар бир-бирига урилиб, шовқин солар – шиддатли оқарди. Ой ёруғида ҳатто сувнинг лойқалиги – маллатоб эканлиги ҳам кўзга яққол ташланарди. Кўпиклару майда хас-хашакларнинг ўйноқлаб, тез оқиши сувнинг нақадар кучли эканидан, унинг бағрида бир нафас ҳам тўхтаб туриш имкони йўқлигидан дарак берарди.

      “Бечора аёллар, – шивирлади у, – маст тракторчининг касрига қолиб, бекордан-бекорга ўлиб кетдилар. Сен-чи? Гуноҳинг нима? Кимга ёмонлик қилдинг? Ҳатто Карамгулгаям ёмонлик раво кўрмагансан… Уни ҳалол-покизалик, саранжом-саришталик йўлига бошламоқчийдинг. Сени тушунмай, ҳатто душман ўрнида кўрди. Отам… Отажоним… Сиз ҳам мени тушунмадиз-а… Ота, отажон! – ички, бўғиқ овоз лабла-ридан учди: – Тушунмаганизга ишонмийман, атайлаб тушунмаганга солдиз ўзизни. Келиниз кетиб қолишидан қўрққаниз учун ҳам шундай қилганизни сезяпман. Карамгул шуни билгани учун ҳам найранг ишлатиб, мени тор-мор қилди, – суқилган тиканлар, ботган кесаклар зарби шу топда унга заррача писанд эмасдай, аммо Карамгулдан енгилиш, отасининг унга “сотилгани” жуда қаттиқ алам қилди, кўзларидан беихтиёр томчилар отилди. Бироқ кўз ёшлари уни юмшатаётгандай, қўрқув сари тортаётгандай туюлдию шартта ўрнидан туриб, эски асфалт тўшамани босиб ўтганча канал ёқасига чўнқайди. Шундоққина қизғиш оёқ бармоқлари пастидан, бир қаричча қуйидан малла сув шовқин солиб, шиддатли оқаяпти. Қизиқ, панжалари нечун қизғиш? Ботиш олдидаги ойнинг хира ёғдусими ёки қон – ўлим белгисими? Йўқ, боя оёққа санчилган тиканлар қон чиқарган, деб хулоса чиқардию у беихтиёр иккала оёғи учини сувга тиқди. Сув тезлиги бармоқларини тортқилади, оёқларини яна сал пастроққа туширса, албатта оқизадигандай… Ажабо, бунчалар муздай! Кундузлари, пешин чоғлари илиқроқ бўларди. Ҳаво иссиқ пайтларда ҳовли ёнидаги кичик ариқда, қари тол панасида, ҳеч кимга кўринмай, кўйлагида у баъзан чўмилиб оларди. Роҳатланарди. Кейин уйга кириб, бирпасда ухлаб қоларди. Энди эса… сув бунчалар ёқимсиз. Катта сувлар шунақа ёқимсиз бўлармикан, а? Ҳали унинг бағрида қанчалик типирчилар экансан, а? Чидаш керак!

      У жунжикиб, оёқларини тортиб, ўрнидан турди, қулочларини ёйиб, ўзини сувнинг энг тез оқар ўртароғига отишни мўлжаллаб кўрди. Тўлқинлар орасида у ёқдан-бу ёққа урилишини, талпинишини, оғзи, ичи лойқа сув билан тўлишини, нафас ололмай қийналишини ва ниҳоят юрак уриши тўхташини тасаввур этдию бутун вужуди титраб, қалтирай бошлади.

      Айни шу чоғ икки юз қадамча наридан, катта йўлдаги кўприкдан атрофни ёритиб, гулдирос солиб, катта юк машинаси ўтди. Унинг бахтига машина бу ёққа бурилмади, қизнинг аҳдини кечиктиришга хизмат қилмади. Бундан Ҳилола қувонишни ҳам, хафаланишни ҳам билолмади. Ҳар қалай, машина ўтмаганда, шу топда у тўлқинлар билан олишаётган бўлармиди? Шу кечикиш ногоҳ унга Маҳмуд амакисининг бир марта айтган гапларини эслатди.

      “– Ажални бир лаҳза кечиктириб ҳам, тезлатиб ҳам бўмасакан, – деганди амакиси. – Номаи Аъмолда ёзилгани бўйича Ўлим фариштаси – Азроил етиб келиб, ҳеч нимага, ҳеч бир баҳонага қулоқ солмай жонни оларкан”.

      Қизиқ,

Скачать книгу