ТОП просматриваемых книг сайта:
Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад
Читать онлайн.Название Катта хонадон 1
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5990-9-3
Автор произведения Салом Муҳаммад
Издательство SHARQ
Йўловчилар гап билан оворалиги учунми, уни пайқамай, бамайлихотир ўтиб кетишди. Сувнинг шовқини паст сасларни ютиб кетгандир балки. Шу боис бу тарафга ҳатто қиё ҳам боқмадилар.
– Хайрият, пайқамадилар, – пичирлади қиз. Аммо ўрнидан туриб, аввалги маррага боришни, ниятини ижро этишни яна пайсалга солди. Оёқлари, қўллари зирқираб оғрир, тикан суқилган ўринлар қаттиқ ачишиб, унга тинимсиз азоб берар эди.
– Ҳали бу азоблар ҳолва, – изтироб ила шивирлади у. – Сувдагиси оғирроқ бўлсаям, тез ўтар-кетар. Фақат топиб олишганда… – Ҳилоланинг бадани жунжикди: кўйлагию иштони йиртилган, бадани шилинган, қон талашган…Қандай шармандалик! Буни отам кўриб, қандай чидайдилар! Одамлар юзига қандай қарайди-лар!? Отажон… – лаблари беихтиёр пирпиради: – Бун-дай аламга юрагиз дош берадими? Бу қайсар қизиз сизга шунчалар ташвишлар келтирдики… энди бира тўла сизни ташвишлардан қутултираман, отажон. Би-ламан, бундай қилишимни хаёлизгаям келтирмай, ёлғондакам пўписа қилдиз, а? Ростми шу? Рост, денг, отажон? Мени ёмон кўрмайсиз, а? Қарғамайсиз, а? Нима қилай, шу йўлгина тўғри бўлиб кўринопти. Балки адашаётгандирман. Э, Худо, мени тўғри йўлга сол, адаштирма: орқагами ё онам ёнигами?.. – у беихтиёр ўрнидан турди, чап оёғи қалтираб, сал олдинга мункидию қўрқиб кетди, чинқириб юборишдан ўзини аранг тийди. Бу ҳолатидан уялиб, ўзини қарғади: “Ўл-а, қўрқоқ! Жон шунча ширин бўлса, бу ёқда нима қилиб юрибсан? Энди танла: орқа – олишувлар, машмашалар, юмдалашлар, падарининг надоматлари; рўпара – ваҳимали, бўтана сув, бир нафаслик талваса, сўнг барча ташвишлардан қутилиб, Онажонинг билан дийдор кўришув…”
5. КЎНГИЛ ҒАШЛИГИ
Бу пайтда Одил бобо бир уйқуни олган, аммо кўзига алламбалолар кўриниб, чўчиб уйғонган, кўнглига ваҳима чирмашган эди. Юраги ҳаприқаётгандай туюларди. Бунга эътибор бермай, ухлашни мўлжаллаб, у кўзларини юмди. Лекин хаёлида қандайдир шарпалар айланиб, дарҳол киприкларини кўтарди. Яқин йилларда унда бунақа ҳолат юз бермаган, ҳатто кампири оғир аҳволда ётганида ҳам ваҳимага тушмаган, аёлининг вафотини ҳар қандай одам ҳам эртами, кечми ўша маконга боради, дея хотиржам қаршилаган эди. Ҳозир эса қандайдир махлуқ юрагини сассиз қиймалаётгандай. Нимайкин бу?
Саволига бирор жавоб тополмади. Аммо ухлашнинг