ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
– Ўғлим, бу кампир сенга ким бўлади? – деб сўрадилар Мусо алайҳиссалом.
– Бу аёл менинг валинеъматим, севикли онамдир, – деди қассоб. – Туриб ўтиришга, овқат еб, чой ичишга қувватлари етмайди. Эрта-кеч ўзим қарайман. Овқатлантириш ва ёрдамимнинг ҳаммасини қўлимдан келганича хуш муомалада бажараман.
– Ўғлим, онангга қилаётган бу хизматларингдан жуда мамнун бўлдим. Лекин тушунмадим. Нима учун сават-беланчакка солиб, деворга осиб қўйдинг?
– Ҳазратим, авваллари онам ерда тўшакда ётардилар. Бир куни уйда йўқлигимда, думалаб-думалаб, остонага бориб қолибдилар, – деди қассоб. – Бирор зарар етмасин деб, беланчакка соладиган бўлдим.
–Ўғлим, онангга овқат бераётганингда унинг лаблари қимирлаб, нималардир деб пичирлади. Шубҳасиз, хизматингдан мамнун бўлиб, дуо қилгандир. Нималар деганини биласанми? – деб сўрадилар Мусо алайҳиссалом.
– Биламан, – деди қассоб. – “Ё Раббий! Мен ўғлимдан хушнуд ва розиман, сен ҳам рози бўл. Ё Раббий! Мен оналик ҳақимни – хусусан берган сутимни фарзандимга ҳалол этдим. Берган сутимга розиман. Ё Раббий! Охиратда Сен менинг ўғлимни Жаннати аълода Пайғамбаримиз Мусога дўст айла, йўлдош айла”, деб дуо қилади.
Шунда ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом ўзларини танитдилар:
– Мен Мусои Калимуллоҳман. Тур тоғидан келдим. Мени сенинг ёнингга жаноби Ҳақ юборди. Чунки мен жаноби Ҳақдан: “Ё Раббий! Менинг Жаннатда хос йўлдошим ким бўлади?” деб сўраганимда, Жаноби Ҳақ менга: “Фалон мамлакатли бир қассоб йигитдир, унинг олдига бор”, деб буюрди. Сенга бу – мужда, хушхабар бўлсин. Сен онангга қилган хизматинг учун Жаноби Ҳақ сендан рози бўлди ва онангнинг дуоси соясида сени менга Жаннатда йўлдош ва қўшни қилди…
Мазкур ривоятда йигит тилга олинган бўлса-да, бу ҳикмат қизлар учун ҳам ибратдир. Шунингдек, онага хизмат қилишда эришиладиган мартабага қайнонага хизмат қилиш туфайли ҳам эришиш мумкин.
Ҳаётда, афсуски, онани беҳурмат қиладиганлар ҳам учрайди. Энди шу ҳақда:
Бир қиз онасидан шикоят қилди:
– Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечораҳол она дедики: «Ё Расулаллоҳ! (с.а.в.) сабр қилайин десам, қизим хабар олмайди. Ҳатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга ем бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на роҳат кўраман. Қизимнинг бепарволиги