Скачать книгу

кўп бора такрорлайдиган ибора эди бу)

      Она қишлоғимдаги жаннатсифат ҳовли тасаввуримга аниқ муҳрланиб қолган. Ёзу қиш анвойи мевалар иси келиб турадиган катта чорбоғнинг этаги узумзор эди. Ундан сўнг анжирзор бошланарди. Ҳовлининг офтобрўй томонида томорқа экинлари баравж ўсиб ётар, у гулзорга туташиб кетганди. Гулзорнинг ярмидан кўпига райҳон экилган, қолган қисмида очилиб ётган гуллар ҳиди бир-бирига қоришиб, кишини сармаст қиларди.

      Энам (волидамнинг оналари) шу чиройли, кенг ҳовлида яшардилар. Ўзлари қишлоқнинг кайвониси, ҳеч бир тўй ёки маърака у кишисиз ўтмасди. Жуда серғайрат, пухта, ҳатто кунига майда-чуйда юмушларни бажараётиб ҳам нимадир хиргойи қилиб юрардилар. Қўшиқлари жуда кўп, хилма-хил эди. Биз набираларига ўлан ва лапарларни айтиб берар, кези келганда мақолларни тўқиб ташлар, ҳол сўраб чиққан ҳамсоя аёлларга эса ҳар хил ибратли воқеаларни гапириб ўтирарди. Айниқса, кечқурунлари бу ҳовли гавжум бўларди. Қўшни аёллар бирин-сирин кириб келишарди. Чорпояда суҳбат обдон қизир, бу давранинг бош ҳаками, албатта энам эди! У ўғил уйлаш ё қиз чиқариш тараддудида юрган аёлларга маслаҳатлар бериб, йўл-йўриқ кўрсатар, баъзан ривоятлар айтиб, гап орасида ўзи гувоҳ бўлган қизиқ ҳангомалардан ҳам сўйларди.

      Энамнинг айтганлари шу даврада ўтирган кимнингдир дил жароҳатига малҳам босар, кимнидир қийнаб юрган мушкул оғриқлардан қутқазар, кимгадир яхшигина сабоқ бўларди, назаримда. Шундай ривоят ва ҳангомалардан айримлари ёдимда сақланиб қолган.

      УЙИГА АҲИЛЛИК ҚАЙТИБДИ

      Гоҳо давра ўрталаб қолганда қўшнимиз Ҳазия хола енг учлари билан кўзларини артиб-артиб қўяр, энам эса буни ички сезгирлик билан пайқаб, дарров гапидан тўхтарди. Сўнг ярим ҳамдардлик билан холани койиган бўларди:

      – Ҳалиям ўша гапми, Ҳазиябону? Ичмайдиган, сўкмайдиган эркак борми, ўргулай, Аллоҳдан инсоф сўраб, оғир бўлинг.

      – Қийналиб кетдим. Жавобимни беринг, дедим кеча… (Ҳазия хола юзларини бекитиб йиғлаб юборади).

      – Ҳай-ҳай, яхши сўзгаям, ёмон сўзгаям фаришта омин дейди-я, бекор қипсиз. Гулдай болаларингиз бор-а, айланай. Оғзингизга тош солинг, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади девдим-ку, сизга. (Ҳазия хола энамнинг гапларидан енгил тортгандек, кўз ёшларини артиб, пиёласидаги чойни симиради).

      Аёллардан бири кулимсираб, ҳазил аралаш энамни саволга тутади: – Ҳамма вақт оғизга тош солинглар деб маслаҳат берасиз, нима, буни сиз ўзингизда синаб кўрганмисиз?!

      – Машойихларимиз айтиб кетган ҳар гап не-не синовлардан ўтган, болам, – дейди энам. – Эшитинглар, мен шуни айтиб берай. Қадимда бир эру хотин бўлиб, доимо бир-бирлари билан уришгани-уришган экан. Эр у деса, хотин бу деб, ниҳоят катта жанжал бошланар, уйда неки бор, ҳаммаси синар, сўнг чарчаган эру хотин дуч келган жойда ухлаб қолишаркан. Аммо тонг отгач шу аҳвол яна такрорланаркан. Бир куни нимадир бўлиб, хотин ўзини ойнакка солиб қараса, кўзгудан сочлари пахмайган, кўзлари чақчайган, бадбашара бир аёл ўзига қараб турганмиш. Аёл ғамга ботибди. “Мана жанжалнинг оқибати! Бирор чорасини топмасам бўлмайди, шекилли…” деб ўйлабди.

      Ахийри, у донишманд ҳузурига борибди. Аёлга раҳми келган мўйсафид унга бир тошча олиб узатибди:

      – Буни эрингиз келиши билан тилингиз тагига ташлаб олинг, ҳар қандай шароитда

Скачать книгу