Скачать книгу

Қанақа ҳунар? Ҳеч нарса ўрганмаган… – Унда қандоқ узатасан? Рўзғорни рўзғор қилишда аёл ҳам ўзининг ҳиссасини қўшиши керак, бу қадимги китобларда ёзилган. Қўлида ҳунари бўлса қизинг бировнинг эшигига борганида бошини баланд тутиб юради, шуни ўйламаяпсанми?! – деб қўшнини койиган бўлади энам.

      Аёл индамасдан чиқиб кетади. Шундан сўнг қизини икки маҳалла наридаги бир чеварга шогирд қилиб беради, пазандачиликни ўргатади. Обрўли хонадонга узатилган Гулнора ўша ердаги қиз-жувонларга чиройли кўйлаклар тикиб бериб мақтов олаётганини эшитган энам ич-ичдан қувонади.

      ОДОБИ ВА ҲАЁСИ БИЛАН ГЎЗАЛ

      Энам қиз боланинг одоби унинг бахти, дер эди. Шунга оид воқеани менга гапириб ҳам берганлар.

      Бир она бор эди. Умр йўлдошидан барвақт жудо бўлиб ўғлини ақлли-ҳушли қилиб тарбиялади. Вояга етгач, уйламоқ бўлди. “Сўзлашиб юрган қизинг борми?” деб сўради. Йигит айтди. Она ўғлини шу қизга унаштириб қўйди. Олисдаги қариндошлариникига бир ҳафтага меҳмонга кетди, она. Бу пайтда ўғил уйни тартибга солиш билан банд эди. Бир неча кундан кейин она уйга келсаки, ўғли бегона бир қиз билан чақчақлашиб ўтирибди.

      – Бу қиз ким? – деб сўради.

      – Бўлғуси келинингиз шу-да, онажон. У сиз йўқлигингизда уйга келиб турди, менга овқат тайёрлаб берди.

      Она индамади. Аммо шу куни кечқурун қудалариникига бориб, унашувни бекор қилиб қайтди.

      “Никоҳ ўқилмай туриб куёвникига келиб-кетиб юриш ўта одобсизлик, бундай қизни энди уйим остонасидан киритмайман!” деди у.

      Ўғил ҳам онасини тушунди.

      – Қиз бола одоби ва ҳаёси билан қадрланади, буни унутма, – дердилар энам менга.

* * *

      Энамнинг ўгитлари ҳеч тугамасди.

      Ўшандан сўнг англаб етдимки, бу доно аёл ўгитлари билан нафақат биз набираларининг, балки барча ёшларнинг қурилажак оиласи мустаҳкам, ҳаёт йўли ойдин бўлишини истаб жонҳалак экан!

      – Аёл зоти уйига бор меҳрини бағишлаб, тежамли ва қаноатли, итоатли ва сабрли бўлса, хонадонини асраб-авайласа турмушига ҳеч бир заха етмайди. Бу дунёда фақат одамнинг эмас, ҳатто қушнинг ҳам ини бузилмасин, болам, – дер эди энам.

      ИККИНЧИ БЎЛИМ

      ЮРАГИМДАН САЧРАЁТГАН ЧЎҒ

      (она юрт манзаралари)

      Эндигина мактабга қатнаётган ўқувчилар эдик. Бир куни ўқитувчи синфга кирди ва дабдурустдан “Ҳозирги дарсда Ватан ҳақида суҳбатлашамиз”, деди.

      Шунда орқа партадаги бир бола қўл кўтарди.

      – Муаллим, Ватан нима ўзи?

      Ҳаммамиз кулиб юбордик. Ўқитувчи бизга “жим” ишорасини қилди. Кейин ўзи бу мавзу ҳақида узоқ гапирди. Синф сув қуйгандек жимжит эди. Суҳбатни жудаям берилиб тинглаганимиз учунми, танаффусга қўнғироқ чалинганини ҳам сезмагандик, ўшанда…

      Қанча сувлар оқиб кетди. Биз улғайдик. Энди мен Ватан ҳақида ўйласам, кўнглим ёруғ туйғулардан ёришиб кетади. Аслида бу туйғулар гўдаклигимиздаёқ она сути, она меҳри, она алласи билан бирга томирларимизга сингган. Боболаримизнинг ҳикматлари, момоларимизнинг эртаклари орқали юракларимизга

Скачать книгу