Скачать книгу

ўзимизники ёмон бўлади, қўрқаман, дебди.

      Зулфиқоров кулди.

      Комиссия раиси Зулфиқоров Вакиловга хусумат туфайли айб тақалаётганини, баъзилар Миёнхўжа «патентлик иғвогар» эканини, бундай қабиҳ ишларни кўп қилиб юргани ҳам оммага сезилиб қолди. Юқори мартабада ўтирган, Миёнхўжага ўхшаганларни қўллаб-қувватлаётган кишининг иши эканини сезиб олиб, унинг ўқларига қалқон бўлди. Ниҳоятда ҳушёрлик ва дадиллик билан олиб бораётган иши – бошига дўппи, устига беқасам тўн кийиб, ўзбекча исм ниқобига кириб олиб, кўзга ташланмайдиган ҳолда маҳаллий халқ заволига ишлаётган кимсаларнинг башараси очила бошлади. «Миллатчи» деб юзига қоракуя суришликдан ҳам чўчимади, туҳматга бир ватандошини ем қилиб юбормади, уни оқлади. «Агар Вакиловдек ҳалол одамнинг битта тукини хам қилсанглар рози бўлмайман! Бу очиқдан очиқ туҳмат!..» деди Зулфиқоров комиссия аъзоларига қатъий туриб.

      Вакилов партия сафида қолди. Илгаригидек ўз вазифасини ҳам бажараверди. Баъзилар бу қарорни эшитиб, Зулфиқоровнинг ортидан «ҳап, саними!» деб қўйди. Зулфиқоров ҳам анойи эмас, бошига гурзи тушишини биларди; «қичийдиган ерини олдиндан қашлаб қўядиган Зулфиқоров» … (Ошналари ҳазил қилиб бу гапни унга тақашарди) ўша баланд мартабадаги аёлнинг сирли ишларини билиб, эски латтага тугиб қўйган эди.

      Туҳмат балосидан қутулган Вакилов бу галги биринчи май байрамида янги костюмига неча йиллардан буён тақмай, сандиқда, целлофан халтага солиб, эҳтиёт қилиб олиб қўйгани барча орден ва медалларини: «Жанговар Қизил байроқ», «Ватан уруши», икки «Қизил Юлдуз» орденлари, «Жасурлиги учун» медали ва бошқа ўнга яқин медалларини жаранглатиб тақди. Костюмни кийиб, ойнага қараса кўкси батамом тўлибди – Брежнев бобонинг ўзи! У мийиғида кулди. Тақилмаган мукофотларининг баъзилари илгаригидай ярқирарди, баъзилари сал-пал занглай бошлабди. Ўғли, қизи, айниқса невараси – бобонинг эрталаб жангир-жунгир бўлиб чиққанидан қувондилар. Ҳеч маҳал бу хонадонда бугунгидай шоду хуррамлик бўлмаган эди. Раис бир қултум коньяк ҳам ютиб олдилар. Қизариб, дадиллашиб, неварани етаклаб кўчага чиқиб кетишди. Хотини, болалари, жин кўчадаги эшикдан мўралаб турган хотинлар ижроқўм раисига ҳайрат билан тикилишиб, жилмайишди. Туҳмат ишидан қутулиб, баҳор байрамига чиққан раиснинг бу хурсандчилиги унинг юзларида зоҳир эди. Бу кайфичоғликка кўзи тушган йўлидаги барча кишиларнинг ҳам кайфи чоғ бўлиб, кишилар бир-бирларига табассум қилишарди. Раис бобо байрам тантанасидан неварани хурсанд этиб, қўлига пуфагу ширинликлар олиб бериб, уйга қайтиб келди.

      Эртасига ширин невара яна бувани ниқтаб, байрамга чиқишга, орденларини тақишга ундади. Бола бувасининг ғашига тегиш учун ганжина айвон ойнасини тирноқлари билан тимдалаб, ғирчиллатарди. Бобо индамади. Ундан сўнг учи синган қаламни дафтарга ишқалаб «ёза бошлади». Бундан чиққан ғирчиллаган овозни ҳам бобо ёқтирмай, дарҳол неваранинг қўлини ушларди. Бу гал ҳам бобо чидаб, кўрмаганга, эшитмаётганга солди ўзини. Шундан кейин невара югуриб бориб токчадаги довуччани олиб, буваси рўпарасига келиб, қарсиллатиб чайнай бошлади. Бобо бунга ҳам чидади, индамай ишини қилаверди. Шу тариқа «жанг»

Скачать книгу