ТОП просматриваемых книг сайта:
Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов
Читать онлайн.Название Илон ўчи
Год выпуска 0
isbn 978-9943-7389-9-7
Автор произведения Мирмухсин Мирсаидов
Издательство ZABARJAD MEDIA
– Бу ким?
– Фатхуллохўжа деган ошнамнинг синглиси, оти – Пошшахон.
– Юринг, чиқиб кетамиз бу ердан!
– Нега?
– Ўтиргим келмаяпти. Мен турдим, – Нигора ўрнидан қўзғалиб, ташқарига чиқиб кета бошлади. Унинг орқасидан Ҳабиб ҳам қўзғалиб, кетма-кет залдан чиқиб кетишди. Бу совуқ манзарани Пошшахон узоқдан кузатиб турган эди. Ҳабиб у томонга бир қараб қўйди-да, ичида сўкиб қўйди. Пошшахон ўтирган жойида «бопладимми?» дегандек бўларди. Ичи куйиб, ғазаб алангасида ёнаётган Нигорага бу келишган нотаниш жувоннинг қилиқлари Ҳабибнинг у билан қачонлардир ошиқ-маъшуқ бўлганларини англатар, бу ҳолат эса Нигоранинг кўзига дунёни қоронғи қилиб юборди. Ҳабибнинг иккиюзламачи шахс экани, гаплари ёлғон, нокас бир кимса экани маълум бўлиб қолди. Йигирма беш ёшгача шундай юрмаганини, эҳтимол, қанча жувонлар ошиқ-маъшуқ ўйлаб, бир лаҳзада юрагида унга нисбатан нафрат пайдо бўлди.
Цирк биносидан ташқарига чиқишгач, Нигора бу ерда қатор турган машиналар орасида 10 ТНА, кумуш рангли «Волга» машинани таниб, Ҳабибга «хайр» ишорасини қилди.
– Сизга нима бўлди? – деди Ҳабиб Нигоранинг йўлини тўсиб. – У… ўртоғимнинг синглиси. Баъзилар шунақа! Ғаши келганидан шундай пасткашлик қилди. Тарбияли инсон бўлса, шундай қилармиди? Менинг гуноҳим йўқ, унинг иғвосига ишонманг!
– Хайр! – деди Нигора алам ичида Ҳабибнинг юзига бир қараб. Кейин индамай машина томон юрди, Ҳабибнинг иккинчи, учинчи бор ялиниб, илтимос қилганига ҳам қарамай, машина эшигини очди-да, кириб, яна қарс этиб ёпди. Машина ғизиллаганча жўнади.
Ҳабиб боягина Нигорани кутиб олган бу зинапоялар устида ғазаб алангасида ёниб, тошга айланган одамдай лол қотди.
Эндиги ҳикоя гарчанд икки ёш муҳаббатига алоқасиздек кўрингани билан воқеалар ривожи-ю, келгуси ишларда номлари зикр этилмиш кимсалар қисматида муҳим ҳужжат сифатида касб этади.
Бешинчи ҳикоя
ВАСИЯТ
Оғир дарднинг дўзахий оташида баъзан кекса ота, баъзан мушфиқ она видолашмоқ фурсатида фарзандларига васият қилишни унутадилар, дард бунга йўл бермайди. Албатта, бу инсоний тафаккурнинг ожизлиги эмас. Кўплар ногаҳоний юрак дарди билан бу дунёни тарк этадилар, бундай оний видолашувда васият қилмоқликка мутлақо вақт қолмайди. Аммо бу икки даҳшатли ҳолатни ҳам енга оладиган, устун кела оладиган, ҳам ирода,