ТОП просматриваемых книг сайта:
Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм
Читать онлайн.Название Ой ва сариқ чақа
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-893-3
Автор произведения Уильям Сомерсет Моэм
Издательство Yangi asr avlodi
Ўн иккинчи боб
Шу соатларда Клиши кўчасидаги қаҳвахона, айниқса, гавжум бўларкан. Йўлкалар бўйлаб идора хизматчилари ва савдогарлар, худди Балзак асарлари саҳифаларидан ҳозиргина тушиб келаётган кексалар, эркаклар ва аёллар у ёқдан бу ёққа юришарди. Париж камбағаллари яшайдиган маҳаллаларнинг тўс-тўполони юракка таъсир этади, турли-туман кутилмаган оқибатларга тайёрлайди.
– Сиз Парижни яхши биласизми? – сўрадим ундан.
– Биз Парижда асал ойимизни ўтказган эдик. Ўшандан бери бу ерга келмаганман.
– Марҳамат қилиб айтинг-чи, қандай қилиб бу меҳмонхонага келиб қолдингиз?
– Менга уни тавсия этишди. Мен арзонроқ меҳмонхона қидирган эдим.
Эрманли арақни келтиришди, биз эриётган қандга сув томиза бошладик.
– Ўйлайманки, яхшиси, сизни нима учун қидириб келганимни бирданига айтиб қўя қолганим маъқул, шекилли, – деб гапимни бошладим хижолат чекиб ўтирмай. Унинг кўзлари йилтилларди.
– Эртами-кечми кимдир қидириб келишини билардим. Эмми менга анча хат ёзди.
– У ҳолда нима демоқчилигимни жуда яхши билсангиз керак.
– Мен хатларни ўқиганим йўқ.
Фикрларимни жамлаб олиш учун сигарет чекдим. Ўзимга топширилган вазифага қандай киришсам экан? Олдиндан тайёрлаб қўйган баландпарвоз гапларим бу ерда қўл келмаслигини тушуниб етдим. У тўсатдан пишқириб юборди:
– Ҳаддан ташқари қийин вазифа-а?
– Ҳа, шундай.
– Майли, тезроқ гапира қолинг, кейин маишат қиламиз.
Мен ўйланиб қолдим.
– Наҳотки, сиз хотинингиз нақадар изтироб чекаётганини тушунмасангиз?
– Ҳечқиси йўқ, ўтиб кетади!
Бу сўзлар қай даражада лоқайдлик билан айтилганини тасвир этолмайман. Мен ўзимни йўқотиб қўйдим, лекин буни унга сездирмасликка ҳаракат қилдим, руҳоний Генри амаки одамларни муҳтожларга ёрдам беришга даъват этаётган вақтдагидек мулойимлик билан гапирдим.
– Агар очиқчасига гапирсам, хафа бўлмайсизми?
У кулиб розилик ишоратини қилиб, бошини қимирлатди.
– Хотинингиз бундай муносабатда бўлишингизга арзийдиган бирор иш қилдими? Унга бирор даъвойингиз борми?
– Ҳеч қандай.
– У ҳолда ўн етти йил бирга яшаганингиздан кейин ташлаб кетишингиз шафқатсизлик эмасми?
– Шафқатсизлик.
Мен ҳайрон бўлиб унга қарадим. Ҳақлигимни чин юракдан эътироф этиши мени ғалати аҳволга солиб қўйди. Менинг аҳволим танглигидан ташқари, кулгили ҳам эди. Мен унга панд-насиҳат, дўқ-пўписа қилмоқчи, кўндирмоқчи, аччиқ гаплар билан узиб олмоқчи эдим. Агар гуноҳкор тавбасига