ТОП просматриваемых книг сайта:
Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Читать онлайн.Название Мангу латофат: бадиалар
Год выпуска 0
isbn 978-9943-8593-8-8
Автор произведения Иброҳим Ғафуров
Издательство Yangi asr avlodi
Умуман инсонни билиш қийин. Оловни билиш, Ҳаво ҳазратлари, Нур ҳазратларини билиш осонроқдай туюлади. Асли уларни ҳам билиб бўлмайди. Қаердан келяпти, қаерда тугайди? Нега одам Ҳаводан бино бўлди?
Маҳмудхўжа ўта шоирона табиатли. У гўзал манзараларни севади, қалбига, хотирасига жо қилади. Улардан ўта қаттиқ таъсирланади. Катта бир романист адибнинг қаламига хос бўлган унсурлар пайдарпай ёғилади. Маҳмудхўжа Дамашқ – Шом шаҳрига борганда у ердаги Умавиййа жоме шарифини шундай тасвирлайди: «Уч тарафи равоқ ва масжиди муштамил (ўз ичига олган). Ҳарамни узунлиги 240 газ, эни 100 газ бўлуб, ўртаси мармар сандур. Ва саҳн ўртасинда хаштсу бир мармар фаввора шодурвонлик (соябонлик) жорий ҳавз бор. Ва ҳарамни ҳар тарафинда бир неча фавворалик вузуъ маҳаллари бордур. Асл жоме тариф ушбу ҳарамни қибла ва тўлоний (узун) тарафинда бўлуб, нафси жоме ичининг турли 210 газ, арзи 58 газ бўлуб, масжидни ичида якпора қирқ дона мармар стун бордур. Ҳар бир мармар стунлар яна мармар равоқлар ила бир-бирига марбут булуб, яна бу равоқларни ҳар бири устида ажойиб суратда икки донадан равоқлар ясалиб, онинг устинда масжиднинг саҳфи бино қилингандур. Масжидни тўрт тарафи ердан 8 газ юқоригача деворлар мусайқал, гулдор ва жавҳардор оқ ва кўк ва қора аъло жинс катта ойинадек жилолик самоқ (ялтироқ, ойнадек оқ тош) ва мармарлар ила бино қилиниб, бу мармарлар ундай устолик ила бир-бирига васл қилинибдурки, дарзини топмоқ мушкулдур…
Узунлиги 4 – 5 газ, эни 2–3 газ мармарларни устига қозма ва қабартма мунаббат (ёғочга ўйиб ишланган нақш), исломий, гиреҳ ва нақшлар қозилиб, бизни мамлакатда ганч устинда деворларга намоя, меҳроб, ироқи, мукарнас, мунаббат, морлеч… қилғонларидек, рахом (мармар) устига ажойиб нақшлар, ўткарибдурларки, инсонни ҳар бир тот ўзига нарастит этар даражасигача тасхир этар…»
Маҳмудхўжа ҳар бир кўрган нарсасини шу қадар аниқтиниқ ва шоироналигича тасвирлайди. Меъморий буюклик, унинг асир этувчи хусусиятларини меъморчиликнинг унча-мунча одамлар билавермайдиган, фақат жуда катта билим эгаларигина биладиган ўзига хос тушунчалари, терминларини ўз ўрнида қўллаб шу восита орқали предметни гўзал бир равишда гавдалантиради. Буларни ҳеч қандай тайёргарликсиз йўл усти ёзиб, йўл устида пешма-пеш ўз журнали «Оина»га жўнатаётганлиги эътиборга олинса, Беҳбудийнинг қанчалар кенг билимларга эга бўлганлиги, энг мураккаб дунё ҳодисаларини ҳам тафаккур қудрати билан ечиш, тушунтириш, ифодалаш юксак иқтидори борлигини ҳам воқеабандда кузатиш мумкин. Таассуф билан тан олишимиз керакки, Беҳбудий тасвирда қўллаган жуда кўп махсус меъморий тушунчалар, атамалар ҳали ҳамон замонавий луғатларимизга кирмаган, уларда тил ва термин бойлигимиз сифатида ўз аксини топмаган. Биз шундай билимдон ва гўзал тасвирларни ўзбек