Скачать книгу

бир йўл қолмайди… Туркистонга Оврупо маданияти кира бошлаганига эллик йил бўлди, – дейди у. – Бизда ҳамон эски ҳаммом эски тос…»

      Унинг бу қайғуларига Тавалло шундай жўр бўлади:

      Дедим: Эй мутарамлар! Яхшими ғафлатда ётмоқлик?

      Дедилар: Бил, Тавалло, бизда ҳеч бир ор йўқ, йўқ, йўқ…

      Ўкинчга тўлган нидолар «Убайдулла»га ҳам бегона эмас. Лекин у бундам чиқиш йўлларини ҳам қидиради ва таклиф этади. «Бизда шаҳар солиқлари» деган мақоласида Убайдулла халқнинг аҳвол манзарасини иқтисодий равиш-рафторини чизаркан, шундай хулоса чиқаради: «Ҳозирда ҳар жиҳатдан ҳоллар оғирлашди, халқнинг даромади камайди. Ва ҳануз сиқилмакдадир. Энди бизим ҳолимиз бу кунда бундай бўлса яна 10 – 20 йиллардан кейин қандай бўлур экан? Ва не тарик ила ҳаётимизни сақлармиз экан? Раҳмсиз маданият, албатта, ўзининг таъсирин беруб турар ва бизга шафқат кўрсатмас. Демак, биз истиқболимизни таъмин ва ҳаётимизни сақламак учун бу кунда ниҳоятда кўп ғайрат ва ҳимматларга муҳтожмизки, тезроқ бунга ёпишмоқдан бошқа чорамиз йўқдир…» Шу мақола тагида яна тўлаган Хўжамёровнинг фарёдга тўла саси:

      Ютса қон миллий тўкуб ёшин мисоли дарёдек,

      Эй Тавалло, ўйлагил, кайфу сафолардан на суд?

      Лекин «Садои Туркистон» яхши ишларга ташна. Йилт этган хушхабар дарҳол унинг саҳифасидан ўрин олади. 14-йил кузида Тошканднинг бир гуруҳ маърифатпарварлари йиғилиб «Нашриёт» ширкати туздилар. Газета дарҳол умид билан бундан хабар беради: Охунжон Абдураҳмонов, Абдукарим Саримсоқов, Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Мансур Қори Абдурашидхонов, Мулла Абдулла Авлонуф, Тожи Ҳожи Азизҳожаев, Муҳаммадхон Подшохўжаев, Ҳасанхўжа Додахўжаев, Убайдуллахўжа Умархўжаев, Тўлаган Хўжамёров, Саид Абдулла Саид Карим ўғли Саидазимбоев, Илҳомжон Инъомжонов ва Комилбек Норбеков афандилар бу ширкатга бош бўлдилар. Ширкат Туркистонда жаридалар, турли фойдали китоблар, журналлар тарқатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

      Биз энди бу номларни билишимиз керак. Улар бизнинг келажагимиз учун қайғурган боболаримиздир.

      «Садои Туркистон» қисқа бир пайтда Авлоний, Тавалло, Чўлпонни қандай очган бўлса, Ҳамзани ҳам шундай очди. Ҳамза жариданинг фаол муаллифларидан эди.

      «Садои Туркистон» саҳифаларида шеърият катта жасорат билан миллат қайғусида улкан баҳс-мунозара олиб борди. Тафаккур ўти гурлаган бу шеърий мунозаралар ўзига хос мушоира шаклини олди. Билмадим, бошқа бирон ерда бирон газетада шеърий мунозара шу қадар қизиганмикин ва шу қадар таъсирли бўлганмикин?

      Шеърият 14-йилда Туркистонда жуда кучли ижтимоий тўлқин ясади. Бу тўлқин халқнинг уйғониши ва ўзини миллат деб ҳис қилишида буюк аҳамият қозонди.

      Газетанинг 14-йил ёз сонларидан биридаги «Ватандошларима хитоб» деган катта бир шеърни ўқиб юрагим oғиp бир қадарга ботди. Шеърнинг имзоси йўқ эди. Ким ёзган экан? Чўлпонми? Авлонийми? Тавалломи? Ажзийми? Олимийми? Ким? Бошим қотди. Уззукун бу шеър устида ўйланиб

Скачать книгу