ТОП просматриваемых книг сайта:
Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Читать онлайн.Название Изхор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-794-3
Автор произведения Xurshid Do`stmuhammad
Издательство Yangi asr avlodi
СИРЛИ САТРЛАР ҲАҚИДА СЎЗ
Аслида бизни адабиёт ўраб олган. Ҳар бир манзарада, ҳар бир чеҳрада катта асарларга татигулик маъно-мазмун яширин. Фақатгина уларни чинакам ёзувчига хос нигоҳ билан кўриб, қоғозда ифодалаб беришимиз керак, холос. Атоқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад худди шундай кузатувчан, сермушоҳада ижодкор. У кишига хос бундай инжа хислатлар «Мағзуна»да ҳам яққол кўринади. ҳикоя қаҳрамони эндигина турмушга чиққан, гўзал ва хаёли бир келинчак. У ҳамма нарсани табиий қабул қилади. Чунки туйғуларига, орзуумидларига ғубор қўнмаган. Бироқ эри жувоннинг кечинмаларига, нафис ҳисларига бир оз бепарво. Уни ўзи билан ҳар хил зиёфатларга, кечки йиғинларга олиб бора бошлайди. Табиийки, бундай давраларда ичкиликбозлик, беҳаё гап-сўзлар, имо-ишоралар ажвга чиқади. Мағзуна бот-бот ташкил этиладиган худди шундай гаштаклар таъсирига аста-секин туша бошлайди. …Кўнгилларда беихтиёр хавотир, афсус уйғонади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Хуршид Дўстмуҳаммад жувоннинг қалбида, хаёлотида, руҳиятида аста-секин содир бўлаётган фожиавий ўзгаришларни ғоят моҳирлик ва санъаткорлик билан очиб берган. Ёзувчи ўз қаҳрамонининг ҳар бир хатти-ҳаракатини, кечинмаларини чинакам руҳшуносларга хос тарзда таҳлил этади, бу борада нозик бадиий унсурлардан унумли фойдаланади. Айниқса, «Мағзуна»нинг сўнгги сатрлари сирли, тилсимли манзара билан якунланиши ҳам ўқувчи эътиборини тортади. Жувонга бир пайтлар ўлиб кетган онасининг қўнғироқ қилиши бизнинг бадиий дунёмизга, тафаккуримизга ўзига хос туртки беради. Мулоҳаза-мушоҳадага ундайди. Ҳикоядаги табиийлик, бадиий жилвалар таъсиридан ҳатто марҳумлар ҳам қўнғироқ қилишига беихтиёр ишониб қоламиз. Аслида ҳикоядаги бу детал чуқур рамзий-тимсолий мазмунга эга. Ўша келинчакнинг қалтис қадамидан ор-номусни ҳамиша ҳар недан юксак қўйган аждодлар ҳам безовта эканлигига гўзал ишора этилган. Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Мағзуна» ҳикоясини ўзбек замонавий адабиётининг дурдоналаридан, деб бемалол айтишим