Скачать книгу

Ахир, умуман ҳеч қандай ҳам бўлиши мумкин-ку! Мен, мисол учун, тилга кирганимда, маъноли одам сифатини касб этаман. Жим турганимда, менинг қандайлигим атрофдагиларга маълум эмас. Султон ва С.Алиевич гапирмайди. Назар Эшонқулнинг яқинда ўқиганимиз, «Бепоён осмон» асарининг қаҳрамони, фарзандсизлигидан бир умр дашном ва таъналар ёмғири остида яшаган Ойтўлди ҳам ҳеч тилга кирмайди. У забонсиз ва фақат ўз ичида, асарни ҳикоя қилувчининг баёни ҳамда таҳлилида яшайди. Назар, кези келганда айтиб ўтайлик, таҳлилий прозани шакллантирди ва яхши намуналарини берди. Хуршиднинг прозаси ҳам модерн оҳангларига эш бўлиб таҳлилга ўтди. Улуғбек ва Исажон Султоннинг аксар асарлари баён ва классик ривоят эмас, таҳлил йўлидан боради. Бундай қарасангиз, таҳлил на Ўткир, на Учқун Назаров, на Шукур, на бошқа Саид Аҳмадона, на Одил Ёқубовона прозада кўзга ташланган эди. Булар классик прозанинг ривоят услубида ёзганлар барча асарларини, уларни «лирик проза» деб аташга ўрганиб қолган эдик. Аммо мана авангард усуллар билан органик равишда таҳлилий проза усули – хати ҳам ўз бадиий кўринишлари ва ранг-баранг шаклларига эга бўлди. Хуршид ўша ҳикояларида фақат таҳлил қилади. Бу таҳлилни Фрейд термини билан «психоанализ» деб бўлармикин? Психоанализни эса «руҳий таҳлил» деб кўрсатсак, муодил маъно касб этармикин? «Руҳият», «руҳийлик» деганга ўхшаш тушунчалар бизнинг илмий ифодаларимизда ҳали тўла аниқ чегараларини ажратиб олган эмас. Кўплар билағондек бўлиб кўринсалар-да, бу каби тушунчаларнинг, аслида, нима маъноларни англатишини англаб етмаганлар. «Қичқириқ», «Катта кўча» анъанавий маънода асар эмас. Айни чоғда асар! Анъанавий сюжет, ифодавий тил, тасвирий воситалар анқариб йўқ. Анқариб деётганим, улар элементар даражада. Ёрқин асарлиги шундаки, унда ўзини, илдизини йўқотган, ҳаётга ўз жавобини беришга қодир бўлмаган ва биз ўқувчилар ҳам ҳали тузук-қуруқ таниб-танимаган, руҳий таҳлилимиздан ўтказмаган, бешта асос сезгисининг бору йўқлиги ҳам номаълум – бошқа инсон бор. Бошқа инсон деб қайта-қайта таъкидлаб айтамиз. Уни бегона дейиш тўғри бўлмас. У бегонага ўхшамайди. Бизга ўхшашлиги идоранинг мансаб креслосини гавжум шаҳар кўчасида аллақаёққа судраб бораётганидан кўриниб турибди. Бундай одамлар бор эди, кўп эди. Мисоли Бабар каби. Аммо адабиётга руҳий таҳлил қаҳрамони сифатида кирмаган эди. Барча параметрлари бошқа инсон, янги кашф этилаётган, Кафка ва Камю очган инсон эканлигини кўрсатяпти. Султоннинг ҳам неча ғаввослар қидириб тополмаган келинчак жасадини бир неча кунлар ўтгач, васваса ичида қидириб топишга интилиши ва ҳалокат ёқасига етиши ҳам бошқача инсонлигини билдиради-да! Ақл бовар қилмас аҳд билан яшайдиган одамлар камми? Биз уларни билмаймиз-да! Улар бизга кўнгилларини очмайдилар-да! Ле Клезио деган ўз даврида машҳур француз адиби: «Поэзия, романлар, новеллалар – эндиликда ҳеч кимни алдашга қодир эмас!.. Нимага керак буларнинг ҳаммаси?» – деган экан. Аммо энди янги йўналишда пайдо бўлаётган асарларни дискурсларига кўра таҳлил

Скачать книгу