ТОП просматриваемых книг сайта:
Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Читать онлайн.Название Изхор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-794-3
Автор произведения Xurshid Do`stmuhammad
Издательство Yangi asr avlodi
Бахши айтади:
«Қўлингдан келгунча чиқар яхши от,
Яхшилик қил, болам, ёмонликни от.
Насиҳатим ёд қилиб ол, ёлғизим
Ёлғиз юрса чанг чиқармас яхши от…»
Алп-қаҳрамонлар ҳамиша Ёлғиз. Алпомиш ички душманлари: Ёртибой, Ултонтоз ва унинг ҳамтовоқлари; ташқи душманлари: 90 алп, Тойчихон, Сурхайитга қарши ЁЛҒИЗ курашди, ЕНГДИ.
Оқим Ёлғизни чиниқтиради.
Ёлғизнинг мудроқ ҳислари, кучи, қудрати Оқимга қарши уйғонади. Шу баробарида пишади. Ўзлигини намоён этади.
Ёлғизни Ёлғиз англайди, тушунади.
Ёлғиз Ёлғизни топади.
Оломондан Айрила билган Айрилмас манзилига боради.
Оққан оқади
Сабрли муродиға етади.
«Қичқириқ»даги Султон оқди. У ЁЛҒИЗ бўла олмади.
Тимсолли асарларда шартлилик «суянчиқ» бўлади. Баъзан бу суянчиқ воқеалар баёнида, тафсилотида бўй кўрсатиб, асарга сунъийлик тусини беради. Шунда зукко ўқувчи, «Эй, ақлли бўлиб кетибди», дейди. (Бу ҳолат муаллифнинг «Ибн Муғанний» ҳикоясида сезилган.)
«Қичқириқ»нинг ютуғи суянчиқларни сезмайсиз. Бору йўқдек. Олайлик, анҳор бўйида кўриниш берган ит бирдан «суянчиқ»ми, деб ўйлайсиз. Изидан эгалари, уларнинг гапу сўзи бу фикрни ўчиради. Айни пайтда таянч рамзлар уларни ҳам тимсол тўнига ўрайди.
Маъно маънога қўшилаверади…
Тимсол, рамз уйғотган имқуқ (ассоциация)ларни сўзда ифодалаш оғир. Улар ҳис қилинади, англанади, фикр уйғотади… Ҳаётдаги асосларга қиёсланади… Янги қатламларга ўтилади.
Тимсолий асар мағзининг илдизи асарда, талқини, мушоҳадаси ўқувчи дунёқарашида, ҳаётда туради…
Асар ўқиб бўлинар экан, энди «Қичқириқ» деган ном ҳам маъно юки билан қатланади. Эринмаган одам бир, икки, уч… деб санаши мумкин. У ёғи тахайюл етганича…
КООРДИНАТАЛАР ТЕКИСЛИГИДАГИ УЧ ҲИКОЯ
ёхуд эпик тасвир мувозанати
…Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Жимжитхонага йўл» ҳикояси бошқача ҳикоя, янги бир тажриба. Мумтоз адабиётда ғазалга мухаммас боғлаш анъанасининг насрдаги янги бир кўриниши. Х.Дўстмуҳаммад нима қилган? Италиялик ёзувчи Дино Буцаттининг «Етти қават» ҳикоясига «назира» боғлаган. Бунда хорижлик адиб ҳикоясининг эркин таржимаси билан танишасиз, айни чоғда, Х.Дўстмуҳаммаднинг оригинал асарини ҳам ўқийсиз. Тўғриси, ҳикояларни бир ўқишдаёқ тасаввурда уларнинг ёнма-ён келган структураси, шакли қад ростлайди. Маълумки, оддий одамлар тўрт ўлчамли фазони кўриш, сезиш ва англашдан маҳрум. Ер юзидаги борлиқ, жумладан, инсон ҳам уч ўлчамли фазода ҳаёт кечиради: унинг кўзи шу ўлчамга мос дунёни идрок этади.
Ҳикоя нима учун бир ўқишда тасаввурга муҳрланди? Нега маъқул келди? Ҳолбуки, адабий матннинг тенг ярми ажнабий бир ёзувчининг асари-ку! Асрлар бўйи амалий тажрибадан ўтган ҳақиқат шуки, санъаткор муайян бир мавзуга қўл уриб, воқеликни маромига етказиб тасвирласа, ҳар қандай инсон кўнглига ўтиради, кўпчиликни ўйлантиради, қалбига завқ, тафаккурига юк беради. Зотан, «Жимжитхонага йўл»да қаламга олинган ҳаёт ва ўлим масаласи бадиий ижоднинг азалий ва абадий мавзуларидан бири. Бироқ