ТОП просматриваемых книг сайта:
ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров
Читать онлайн.Название ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-780-6
Автор произведения Комил Синдаров
Издательство Yangi asr avlodi
– Ичкарида нимадир тарақлагандай бўлди. Шундан Луқмон лабораторияда нимадар қилаётган экан-да деган ўйга бордим.
– Балки сиз кирган пайти қотил лабораторияда яшириниб тургандир? Эътибор қилмадингизми?
– Йўғ-э, мен савдо залида кутиб турганимда лабораторияга ҳеч ким кирмади…
– Нима сабабдан сиз турлича кўрсатмалар бериб, терговни чалғитиб келдингиз? – деди Санжарбек жиддий оҳангда.
– Сиз менинг ўрнимда бўлганингизда нима қилардингиз? – саволга савол билан жавоб қайтарди Самиғ мўлтираб.
– Кечирасиз, ҳамманинг ўз ўрни бор, саволга жавоб беринг!
– Нима қилай? Ҳамма дорихоналарда видеокузатув камераси бўлишини билардим. Уйга қайтиб келгач, камерани кўришса, мени лабораторияга кирганимни билишади, деган ташвишда «Ана келди, мана келди!» қилиб, эшик қараб чиқдим. Лекин ўша куни ҳам, ундан кейинги кун ҳам излаб келишмагач, дорихонада видеокузатув камераси бўлмаган экан, деган хулосага келдим. Терговда барибир менинг исмим чиқиб келишини билардим. Пул сабаб жанжаллашиб юрганимизни кўпчилик биларди. Кимдир айтса, терговчиларнинг менга тармашиши аниқ эди. Устига-устак, ўша куни дорихонага борганимни билишса, ҳеч иккиланмай мени «крайни» қилади, деб ўйладим. Шунинг учун бошида дорихонага борганимни яширишга мажбур бўлдим. Кейин терговчилар қайси гўрдан анави қўшни дўкон камерасига тасвирим тушиб қолганини аниқлашди. Тасвирни ўзимгаям кўрсатишди. Нима қилай, тан олишга мажбур бўлдим. Лекин лабораторияга кирганимни айтмагандим. Қўл изим қолишини қаердан билай! Ўша пайтда қўрққанимдан эшикни артиб қўйиш ҳам хаёлимга келмаганини қаранг. Бўлмаса, киноларда кўрганман… Қўрққанга қўш кўринар деганларидай қочиб қолибман. Мана, оқибати! Қуриб кетсин!
– Чапақаймисиз?
– Йўғ-э, ўнг қўлда ёзаман. Ўнг қўлда ишлайман, овқатланаман…
– Жаҳлдормисиз?
– Бу нима деганингиз? – анқайди Самиғ.
– Сизга берилган тавсифномада феъли юмшоқ, аммо жаҳли чиқса, ҳеч кимни аяб ўтирмайди, дейилган экан, – терговчи синаш учун жўрттага «илмоқли» савол беришга ўтди. – Балки Луқмон нафсониятингизга тегадиган гап айтиб, жаҳлингизни чиқаргандир. Балки сизга биринчи бўлиб ташлангандир. Ёки ўзингизни ҳимоя қилиш учун… Тўғрисини айтаверинг!
– Ўша куними?
– Ҳа, ўша куни.
– Қуриб кетсин, неча марта айтиш мумкин, – Самиғнинг афти тундлашди. – Мурдалар гапирадими? Мен келганда Луқмон аллақачон нариги дунёга кетган бўлса, қандай жаҳлимни чиқаради… Ҳазиллашяпсизми? Нима, сиз ҳам мени қотил, деб ўйлаяпсизми?
– Келинг, очиқчасига гаплашайлик, – терговчи ўрнидан туриб, айбланувчининг қаршисига ўтирди. – Ҳозирча қотил сиз эмассиз, деб айтолмайман. Ҳамма фактлар сизга қарши. Энг ёмони кераксиз пайтда, кераксиз жойда ҳозир бўлгансиз. Сизда Луқмонни ўлдириш учун асос ҳам етарли, камига сал олдин унга ўлим билан