ТОП просматриваемых книг сайта:
ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров
Читать онлайн.Название ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-780-6
Автор произведения Комил Синдаров
Издательство Yangi asr avlodi
– Самиғ қўлга олинганга қадар бу тахминлардан айримлари хусусида иш олиб боргандик, – деди Мухтор ёндафтарини қўлга олиб. – Хусусан, қотилликнинг наркотик моддаларга алоқадорлиги масаласини текширгандик. Дорихонада ҳеч қачон наркотик моддалар, психотроп дорилар ва бошқа гиёҳвандлик воситалари сотилмаган. Дорихонада ўтказилган тафтишда ҳам бундай моддалар рўйхатга олинмаган.
– Бу яхши, – деди гуруҳ раҳбари қўлидаги қаламни ўйнатиб, – аммо бу борада ҳали жиддий текширишлар олиб боришга тўғри келади. Хўш, ишни нимадан бошлаймиз? Кимда қандай таклиф бор?
– Самиғни…
– Ака, ҳозирча Самиғни бир четга суриб, ёддан чиқариб турайлик, – гуруҳ раҳбари Маъмурнинг «оғзига урди». – Ишни нимадан бошлаймиз, шундан гапиринг!
– Менимча, ишни Луқмоннинг ўзидан бошлаганимиз маъқулмикан, – журъатсизлик билан гап бошлади Умид.
– Ҳа, балли! Яшанг! – ҳамкасбини рағбатлантирган бўлди Санжарбек. – Ишни марҳумнинг шахсини пухта ўрганишдан бошлаганимиз маъқул. Луқмон деганлари ким бўлган, нима билан шуғулланган, яқинлари киму ғанимлари ким, инсонларнинг дардига малҳам бўлишдек савобли касб эгасини ўлдириш кимга, нимага керак бўлган каби кўпдан-кўп саволларга жавоб топишимиз лозим. Тўғри, дастлабки кунларда бу борада айрим ишлар амалга оширилган, бироқ кейинчалик, тўғрироғи, Самиғ қўлга олингандан сўнг ҳаммаси тўхтаб қолган. Анчагина вақт бой берилган. Шитоб билан ишлашимизга тўғри келади. Терговни пайсалга сололмаслигимизнинг яна бир сабаби Самиғ билан боғлиқлиги ҳам сизларга кундай равшан.
– Гуруҳ раҳбари сизсиз, – пичинг қилди Маъмур, – нима қилиш зарурлигини айтинг – бажарамиз!
– Мухторжон, сиз бугун Луқмоннинг телефон сўзлашувлари ва пеленгацияси таҳлили билан шуғуллансангиз, – Санжарбек вазифаларни тақсимлашга тушди. – Кейинги бир ой давомида кимлар билан сўзлашган, қаерларга борган, кимларга «sms» хабар юборган, кимлардан хабар қабул қилган – барчасига аниқлик киритасиз, улар орасидан энг кўп мулоқатга киришганлар, шубҳали шахслар доирасини аниқлайсиз!
– Тушунарли, – бош ирғади Мухтор топшириқни ёндафтарига ёза туриб.
– Маъмур ака, сиз Луқмоннинг ўқишга киритиш билан шуғулланадиган «ҳамкори» билан ишлайсиз. Уни топиб, гапиртира олсак Самиғнинг кўрсатмалари тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаш имкони бўларди. Бошқа томондан уни асосий гумондорлардан бири сифатида ҳам қараш мумкин. Негаки, Самиғ пулини сўраб, Луқмонга босим ўтказган. Ўз навбатида, Луқмон ҳам шеригидан пулни қайтаришни талаб қила бошлаган. Акс холда, ҳуқуқ тартибот идораларига ариза бериш билан тахдид қилган. Пулни аллақачон жиғилдонига урган «шерик»нинг ҳамкорини йўқ қилишдан бошқа иложи