ТОП просматриваемых книг сайта:
.
Читать онлайн.Бироз олдин туннель ичини қоплаган меҳмонларнинг ҳаяжонли шивир‐шивири тиниб, ўрнини ноаниқ сукунат эгаллади. Лэнгдон пардага яқинлашганда хизматчи унга ҳам тахланган мато тутқазди. Мато аслида сочиқ эмас, балки бир учига ёстиқ тикилган кичикроқ чойшаб экан. Лэнгдон хизматчига миннатдорлик билдириб, парда орқали ичкарига кирди ва қаршисида пайдо бўлган манзарадан тили калимага келмай қолди.
Гарчи Лэнгдон парда ортида нима борлиги ҳақида тасаввурга эга бўлмаса ҳам, ҳозирги манзарага дуч келишини умуман кутмаганди.
“Биз… шаҳар ташқарисидамизми?”
Лэнгдон айни дамда ўзини бепоён даланинг бир четида кўрди. Унинг боши узра қоронғи самода юлдузлар милтираб турар, олисроқдаги заранг дарахти тепасида кўтарилаётган янги ой кумушранг нур таратарди. Чигирткаларнинг чириллаши атрофни тўлдириб, оёқ остидаги майсаларнинг ифорига қоришган майин шабада Лэнгдоннинг юзини силарди.
– Жаноб, – шивирлади хизматчи унинг қўлидан тутиб йўл бошларкан, – марҳамат, ўзингизга муносиб жой топиб, чойшабни тўшанг ва намойишдан роҳатланинг.
Кўраётганларидан бирдек ҳаяжонланган томошабинларга қўшилиб, Лэнгдон ҳам дала оралаб юра бошлади. Йиғилганлар бепоён ўтлоқ бўйлаб ўзларига қулай жой топар, қўлларидаги чойшабларни майса устига тўшарди. Текислаб қиртишланган ям‐яшил ўтлоқ хоккей аренаси катталигида бўлиб, атрофи шабадада тебраниб турган дарахтлар, қамишлар билан ўралганди.
Бир неча лаҳза ўтиб, Лэнгдон кўриб турган манзараси ҳақиқий эмас, балки бетакрор санъат асари эканлигини англаб етди.
“Мен мукаммал барпо қилинган планетарий ичидаман”, деб ўйлади Лэнгдон энг майда деталларнинг ҳам пухта эътибор билан ишланганидан лол қолиб.
Митти юлдузлар, кумушранг ой, олисдаги тепаликлар узра сузиб юрган булутлар – буларнинг бари аслида проектор ёрдамида туширилган тасвирлар эди. Барглари шитирлаётган дарахтлар ва майсалар – бекам‐кўст тайёрланган ясама нусха ёки яширин тувакларга экилган ҳақиқий ўсимликлар бўлиши мумкин. Хонанинг ўткир бурчакларини яшириш мақсадида чиқарилган тутун худди тунги туман шаклига кириб, табиийдек таассурот уйғотарди.
Лэнгдон чўккалаб, оёғи остидаги майсани пайпаслаб кўрди: ўтлар юмшоқ ва жонлига ўхшаса ҳам, қуп‐қуруқ эди. У қаердадир профессионал спортчиларда ҳам шубҳа уйғотмайдиган янги сунъий газон тўғрисида ўқиганди. Кирш янада илгарилаб кетибди – у яратган майсазорнинг юзаси бир оз нотекис, ғадир‐будур бўлиб, юрганда ҳақиқий тупроқ, ерни эслатарди. Лэнгдон биринчи марта ҳиссиётлари уни алдаган пайтни эслади. Ўшанда у ҳали ёш бола эди. Унинг кичкина қайиқчаси ойдин кўрфаз бўйлаб сузиб кетар, ёнгинасида қароқчилар кемаси замбаракдан ўқ отиб, жанг қиларди. Лэнгдоннинг бола ақли у аслида кўрфазда эмас, балки “Диснейленд”даги “Кариб денгизи қароқчилари” деб аталувчи ерости атракционида эканлигини англамаганди.
Бу оқшомги