Скачать книгу

йўлакка ўтиш жойини кўряпсизми? Устунчалар билан тўсиб қўйилган.

      – Кўряпман.

      – Жуда соз. У ҳолда кўрсатмаларимга эргашинг.

      Лэнгдон ажабланган кўйи йўлбошловчисининг кўрсатмаларига бўйсунди. У йўлакнинг кириш жойига борди, атрофга сездирмай аланглаб, ҳеч ким кузатмаётганига икки марта ишонч ҳосил қилгач, эҳтиёткорлик билан устунчалардан ҳатлаб, кўздан панадаги йўлакка ўтиб олди.

      Музейнинг асосий залини ортда қолдириб, бир неча метр юргач, қаршисида кодланган қулф ўрнатилган металл эшикка дуч келди.

      – Олтита рақамни теринг, – деди Уинстон зарур рақамларни айтаркан.

      Лэнгдон бир сўз демай унга бўйсунди. Кодни тергач, қулфнинг шиқирлаб очилгани эшитилди.

      – Жуда соз, профессор. Ичкарига марҳамат!

      Лэнгдон бир сония тараддудланиб турди. Сўнг ўзини қўлга олиб эшикни итарди. Олдинда деярли зулматга чўмган бўшлиқ пайдо бўлди.

      – Ҳозир чироқларни ёқаман, – деди Уинстон. – Илтимос, ичкарига кириб, эшикни ёпсангиз.

      Профессор бир қадам ичкарига кириб, қоронғилик аро ниманидир илғашга уринди ва атрофга разм солди. Ортдаги эшикни ёпганда чиққан шиқирлаган товуш эшик қулфланганидан дарак берди.

      Аста-секинлик билан хонанинг турли бурчакларида чироқлар кўрина бошлади. Лэнгдоннинг кўз ўнгида баҳайбат учоқлар кутиб олиниб, кузатиладиган ангар сингари бепоён кенглик намоён бўлди.

      – Хона майдони уч минг юз квадрат метрни ташкил этади, – профессорнинг ҳайратини сезгандек изоҳ берди Уинстон.

      Бу хонага солиштирганда музейнинг кириш зали митти гномча эди.

      Чироқлар ёришаркан, Лэнгдон полдаги улкан шаклларни пайқади. Етти-саккизтача келадиган баҳайбат қорамтир шарпалар ярим тунда ўтлаётган динозаврларни ёдга соларди.

      – Ё қудратингдан!.. Нималарни кўряпман ўзи?

      – Кўраётганингиз “Вақт материяси” деб аталади, музейимиздаги энг оғир экспонат саналади. Унинг вазни тўққиз юз тоннадан зиёдроқ, – тантанали оҳангда изоҳ берди Уинстон.

      – Бу ерда ёлғиз нима қиляпман?

      – Айтганимдек, жаноб Киршнинг шахсан ўзи сизга ушбу ажойиботларни кўрсатишимни сўради.

      Уинстон гапини тугатар экан, чироқлар бор кучи билан нур тарата бошлади ва бепоён зални оппоқ ёғду чулғаб, олис қисмлари ҳам кафтдагидек намоён бўлди. Қаршисидаги манзарага чексиз ҳайрат‐ла тикиларкан, Лэнгдоннинг тили калимага келмас, хаёлида битта ўй айланарди.

      “Мен бутунлай бошқа дунёга кириб қолдим.”

      Еттинчи боб

      Адмирал Луи Авила музейнинг хавфсизлик текшируви нуқтасига етиб келди ҳамда кечикмаётганига ишонч ҳосил қилиш учун соатига қаради.

      “Ҳаммаси режадагидек!”

      “Documento Nacional de Identidad” (шахсни тасдиқловчи ҳужжат)нинг кўрсатгач, хизматчилар унинг исмини меҳмонлар рўйхатидан қидира бошлади. "Исмим бўлмаса‐чи", деган хавотир миясидан ўтиб, бир лаҳзага Авиланинг томир уриши тезлашди. Бахтига, унинг исми рўйхатнинг энг охирида – сўнгги дақиқада қўшилганлар орасидан топилди ва ичкари киришига рухсат

Скачать книгу