Скачать книгу

синагогдан ташқарига чиқди. Доҳани кўчасидаги сирли қовоқхоналар, ойнаванд дўконлар ёнидан ўтиб, Марсиус 15 майдонида жойлашган уйи томон йўл олди. Унинг уйи 1873 йили расман бирлаштирилган қадимги Буда ва Пешт шаҳарларини боғловчи Элизабет кўприги биқинида эди.

      Яҳудийларнинг пасха байрамига оз қолди. Одатда, бу кунларни йил давомида орзиқиб кутадиган Кёвешнинг кўнглига ҳозир байрам сиғмаяпти. У ўтган ҳафтада Дунё динлари парламенти йиғилишидан қайтгандан бери ҳаловатини йўқотган.

      “Умуман бормасам бўларкан шу мажлисга…”

      Руҳоний Вальдеспино, аллома Саид ал‐Фадл ва келажакшунос Эдмонд Кирш билан бўлган фавқулодда учрашув сўнгги уч кун давомида Кёвешнинг хаёлларини остин‐устун қилиб юборганди.

      Уйга етиб келгач, раввин Кёвеш шошганича шинам ҳовлидан ўтиб, “házikó” деб аталувчи кичикроқ уйчанинг эшигини очди. “Házikó” соҳибининг илм ўрганиши, ибодат қилиши учун мўлжалланган хос жой бўлиб, у ерда диний китобларнинг залваридан букчайиб қолган баланд китоб жавонлари бор эди. Кёвеш илдамлик билан стол ёнига бориб ўтирди, олдидаги палапартишликдан хуноб бўлди.

      “Столимни шу аҳволда кимдир кўрса борми, мени ақлдан озди деб ўйлаши турган гап.”

      Ёзув столи устида эслатмалар ёпиштирилган тушунарсиз олтита диний матн сочилиб ётарди. Матнлар ёнидаги ёғоч лавҳларда Тавротнинг иброний, оромий ва инглиз тилидаги уч нусхаси турар, уларнинг барчаси бир саҳифада тўхтаганди.

      Ибтидо.

      Худо азалда осмонни…

      Кёвешга Каббала космологияси ҳақида маъруза ўқиш ёки Зоар китобига илмий изоҳ бериш қанчалик осон бўлса, Ибтидони учала тилда ёддан айтиб бериш ҳам ҳеч қийинчилик туғдирмасди. Унинг даражасидаги диний олимнинг Ибтидони қайта ўрганиши Эйнштейннинг мактабга бориб, оддий арифметика дарслигини яна бир бор ўқиши билан баробар эди. Не тонгки, раввин бир ҳафтадан бери Ибтидо билан банд. Столи устидаги ён дафтарчага бўш жой қолдирмай ёзиб ташлаган тартибсиз белгиларни Кёвешнинг ўзи ҳам зўрға тушунаётганди.

      “Шу кетишда ақлдан озаман.”

      Раввин Кёвеш мутолаани насроний ва яҳудийлар учун умумий бўлган Тавротнинг биринчи китоби – Ибтидодан бошлади. “Худо азалда осмон ва ерни яратди.” Кейин Талмуднинг йўриқнома матнларига ўтиб, Маъасеҳ Берешит – Борлиқнинг Яратилиши тўғрисидаги раввинлик тушунчаларни қайта ўқиб чиқди. Шундан сўнг Мидрашни ўрганишга тутинди, оламнинг пайдо бўлиши ҳақидаги анъанавий ривоят атрофида келиб чиққан қарама‐қаршиликларни тушунтиришга уринган таниқли тадқиқотчиларнинг турли изоҳларини синчиклаб таҳлил қилди. Охир‐оқибат, Зоарнинг Каббала илми сирларига тааллуқли таълимотига шўнғиб кетди. Унда ёзилишича, инсон ақли билишга ожиз Худо ўзини ўн хил сефирот ёки ўлчам кўринишида намоён қилди. Унинг ўлчамлари Ҳаёт дарахтини шакллантирди, Ҳаёт дарахтидан эса бир‐биридан мустақил тўрт алоҳида борлиқ ўсиб чиқди.

      Яҳудийлик таълимотидаги мураккабликлар Кёвешни шу вақтгача безовта қилмасди. Аксинча, Худо бу қоронғилик орқали инсоният ҳамма нарсани англашга

Скачать книгу