ТОП просматриваемых книг сайта:
Рақамли қалъа. Дэн Браун
Читать онлайн.Название Рақамли қалъа
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-148-1
Автор произведения Дэн Браун
Издательство Asaxiy books
– Танкадо тузган код тарқалиб кетадиган бўлса, криптографиянинг куни битади… – базўр шивирлади қиз.
– Бу муаммоларимизнинг бошланиши холос, – командор чуқур уҳ тортди.
– Балки унга пул керакдир? Алоқаларимиз яхши бўлмаса-да, Энзай билан музокара олиб бориб, унга бир неча миллион доллар таклиф этишимиз мумкин!
– Бир неча миллион доллар? Ҳазиллашяпсанми? Танкадо ёзган шифр бебаҳо. Жаҳондаги ҳар бир ҳукумат у учун бир неча миллион эмас, бир неча юз миллиард доллар беришга тайёр. Жаноб президентга биз ортиқ ироқлик террорчиларнинг хавфли режаларидан бохабар бўлолмаслигимизни қайси юз билан айтамиз? Бу ҳолат фақат МХА эмас, бутун разведка агентликлари учун нақадар даҳшат эканини тасаввур қиляпсанми? Трансхабар қонун ҳимоячилари учун нажот манбаи эди. Федерал қидирув бўлими, Интерпол, Марказий разведка бошқармаси, Наркобизнесга қарши кураш идораси… Улар Трансхабарсиз ўз йўлини йўқотиб қўяди. Террорчилар истаганича онлайн мулоқот қилиб, манфур режаларини пишитади, товламачилар банкдаги ҳисоб рақамларини ҳеч қандай муаммосиз тўлдириб боради, наркотик савдоси гуллаб-яшнайди – ҳуқуқбузарлик энг юксак чўққига кўтарилади, биз тартибни сақлай олмай қоламиз, тасаввур қиляпсанми? Ақлингга сиғяптими бу воқеаларнинг оқибати, Сьюзан?
Стратмор ўзини босолмай, куйиб-пишиб гапирарди.
Сьюзаннинг юраги орқасига тортиб кетди.
– Агар Электрон чегараланиш жамияти бу ҳақда хабар топса, қиёмат бўлади, командор, бир иложини топишимиз керак… – деди у ҳаяжон билан.
Стратмор жинидан ёмон кўрадиган идора номини эшитиб ижирғанди:
– Агар Электрон чегараланиш жамияти биз Трансхабар ёрдамида қанчадан-қанча террорчилик ҳужумларини бартараф этганимизни билганда эди, бировнинг хабарларини ўқишимиз фақат тинчликни сақлаш учун хизмат қилишини тушунган бўларди.
Сьюзан шефнинг фикрига қўшилса-да, ЭЧЖ ҳеч қачон Трансхабарнинг нақадар муҳим эканлигини тан олмаслигини яхши биларди. Машина расшифровка қилган маълумотлар ўта махфий бўлиб, ҳукумат улар ҳақида баёнот беролмасди. Масалан, АҚШ ҳудудидаги экстремистик оқимлар ўртасида иккита атом бомбаси яратилганидан дарак берувчи ёзишмалар бўлгани ошкор этилса, омманинг бу янгиликни қандай кайфиятда кутиб олиши номаълум эди.
Бироқ ядровий ҳужум мамлакатга кўланка ташлаб турган ягона хавф эмасди. Ўтган ойда Трансхабар шарофати билан МХА ўта пухта режалаштирилган террорчилик ҳужумини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. Мухолиф кучлардан иборат гуруҳ Нью-Йорк биржасини талон-торож қилиб, бойликларни тунаш мақсадида «Шервуд ўрмони» номли режа ишлаб чиққанди. Унга мувофиқ, олти кун давомида гуруҳ аъзолари биржа атрофидаги биноларга йигирма еттита портловчи мослама ўрнатганди. Бу қурилмалар ишга туширилса,