ТОП просматриваемых книг сайта:
Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер
Читать онлайн.Название Жавдарзордаги халоскор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-176-4
Автор произведения Дж. Д. Сэлинджер
Издательство Asaxiy books
– Эндигина! – Экли қизишди. – Менга қара, эртага саҳарлаб Мессага боришим керак, тушуняпсанми? Сенлар бўлса ярим тунда бақир-чақир қилишдан… Ҳа майли, хуллас, ўзи нега уришдиларинг-а?
– Тарихи узун. Айтиб бошингни қотирмайин, Экли. Сенинг фойдангни кўзлаб айтяпман буни, – деб жавоб бердим унга. У билан ҳеч қачон шахсий ишларим тўғрисида гаплашмаганман. Сабаби, у Стредлейтердан ҳам ўтиб тушган аҳмоқ эди. Эклининг олдида Стредлейтер даҳонинг ўзгинаси. – Ҳой, шу бугун Элнинг каравотида ухласам майлими? Эртага кечқурунгача қайтиб келмайдику-а?
Шундайлигини жуда яхши билардим. Деярли ҳар дам олиш куни Эл уйига чопарди.
– Унинг қачон қайтиб келишини мен қаердан билай? – деди Экли.
Буни эшитиб, аччиғим келди.
– Унинг қачон қайтишини билмайман деганинг нимаси? У доим якшанба куни кечқурунлари қайтади-ку, шундай эмасми?
– Шундайку-я, аммо Худо ҳақи, сен ҳам тушун, мен бировга агар хоҳласанг, унинг каравотида ухлайверишинг мумкин, деёлмайман-да.
Боплади-ку бола пақир. Полда ўтирган жойимдан турдим-да, унинг ёнига бордим ва елкасига қоқиб қўйдим.
– Сен шаҳзодасан, Экли, биласанми шуни ўзинг, бола пақир? – дедим.
– Тўғрисиям-да… Бегонага қандай қилиб хонадошимнинг каравотида ухлашга рухсат…
– Айтяпман-ку, сен ҳақиқий шаҳзодасан. Сен олийжаноб ва олимнинг ўзгинасисан, оғайни, – дедим мен. Чиндан ҳам шундай эди. – Мабодо, сенда сигарет топилмайдими? Йўқ десанг, тамом бўламан.
– Йўқ, ҳеч қанақа сигарет-пигарет йўқ менда, рости. Уни-буни қўй, нимага уруш қилдиларинг, шуни айт.
Мен индамадим. Ўрнимдан турдим-да, дераза ёнига бориб, кўчага қарадим. Туриб-туриб, ўзимни жуда ёлғиз ҳис қилиб кетдим. Бундан кўра ўлганим яхшийди, деган хаёл ҳам келди.
– Айтақолсанг-чи, нега жанжаллашдиларинг? – яна сўради у. Ўзиям юз марта қайта-қайта сўради шуни. Бу борада у тавбангга таянтириб юборарди.
– Сени деб, – жавоб бердим мен.
– Мени деб? Қанақасига?
– Шунақасига. Мен сенинг ёнингни олдим. Стредлейтер сени одамгарчилиги йўқ деб айтди. Бунга чидаб туролмасдим.
Экли бирдан жонланди.
– У шундай дедими? Ростданми? Алдамаяпсанми?
Шунчаки ҳазиллашганимни айтдим-да, Элнинг жойига бориб ёнбошладим. Ўзимни бирам ёмон ҳис қилардим. Ўлгудай ёлғиз сезардим ўзимни.
– Хона бунча сасимаса? – дедим ирганиб. Пайпоғингнинг иси ўша ердан бурнимга келиб уриляпти. Ювасанми ўзи уларни?
– Агар ёқмаса, нима қилишни ўзинг яхши биласан, – деди Экли. Бунча гапга уста бўлмаса бу бола! – Жин урсин, чироқни ўчириб қўйсанг нима қилади?
Лекин мен ҳам пайсалга солдим. Элнинг жойида чўзилиб ётганча, Жейн ҳақида хаёл сураётгандим. Жейн билан Стредлейтернинг ўша думбадор Эд Бенкининг машинасида бирга ўтирганини ўйласам жинни бўлиб қолай дердим. Шу ҳақидаги ўй хаёлимга келса, ўзимни деразадан кўчага отгим келарди. Гап шундаки, сиз Стредлейтернинг қандайлигини билмайсиз-да. Мен эса билардим. Кўп бола пақирлар қизлар билан ўша ишни қилгани ҳақида қуруқ