Скачать книгу

бўлаги 1000 АҚШ долларидан қимматроқ туради), ишлаб чиқариш ва инфратузилма саноатида катта бузилишларга сабаб бўлади.7 Бу, шунингдек, фақат айрим маҳсулотларгагина ихтисослашган мамлакатларга ҳам катта таъсир кўрсатади.

      Бошқа янги материаллар олдимизда турган глобал хавфларни камайтиришда асосий ўринни эгаллаши мумкин. Масалан, термореактив пластиклар бўйича янги инновацияларни қайта ишлаш деярли имконсиз. Лекин улар мобил телефонлар, электрон платалардан тортиб, аэрокосмик саноатгача бўлган соҳаларда қўлланадиган материалларни қайта ишлаш имконини яратиши мумкин. Полигексагидотриазин (ПГТ) деб аталадиган қайта ишланувчи термореактив полимерлар янги авлодининг кашф қилиниши ўсиш ва ресурсларга бўлган эҳтиёжни бир-биридан ажратишга ёрдам берувчи, ўзини ўзи тиклаш қобилиятига эга бўлган циркуляр иқтисодиёт сари улкан қадам бўлди.8

      2.1.2 Рақамли

      Тўртинчи саноат инқилоби туфайли юзага келган ҳамда моддий ва рақамли маҳсулотлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи асосий омиллардан бири буюмлар интернети (IoT)дир. У баъзан “барча буюмлар интернети” деб ҳам аталади. Энг содда кўринишида у нарсалар (маҳсулотлар, хизматлар, жойлар ва ҳоказо) ва одамларнинг технологиялар ва турли платформалар воситасидаги алоқасидан иборат.

      Моддий дунёни виртуал тизимлар билан боғлаш имконини берувчи сенсорлар ва бошқа воситалар ҳайратланарли тезликда ривожланмоқда. Кичикроқ, арзонроқ ва ақллироқ сенсорлар уйларга, кийимларга, аксессуарларга, шаҳарлар, транспорт ва қувват тизимларига ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига ўрнатилмоқда. Ҳозирги кунда смартфон, планшет ва компьютерлар сингари миллиардлаб қурилмалар интернетга уланган. Келгуси йилларда уларнинг сони сезиларли даражада ўсиб, бир неча миллиарддан триллионгача eтиши кутиляпти. Бу таъминот тизими бошқарувини тубдан ўзгартириш ҳамда восита ва ҳаракатларни энг майда деталларигача кузатиш, мувофиқлаштириш имконини беради. Натижада у ишлаб чиқариш ва инфратузилмадан то соғлиқни сақлашгача бўлган барча соҳаларда ўзгаришларга сабаб бўлади.

      IoTнинг кенг тарқалган кўриниши – масофадан бошқаришни олайлик. Ҳар қандай пакет, қути ёки контейнерга сенсор, узаткич ёки радио частотали идентификатор (RFID) ёрлиғи ўрнатилиши мумкин. Натижада компания маҳсулоти қаeрда экани, таъминот тизими орқали қаeрга ҳаракатланаётгани, қандай натижалар кўрсатгани, қандай ишлатилаётгани ва ҳоказолар ҳақида маълумот олиш имконига эга бўлади. Шу сингари, мижозлар ўзлари кутаётган юк ёки ҳужжат қаeрда эканини доимий (ва реал вақт режимида) кўриб тура оладилар. Узун ва мураккаб таъминот занжири бошқаруви соҳасида фаолият юритувчи компаниялар учун бу катта ўзгаришга сабаб бўлади. Яқин келажакда бундай назорат тизимидан одамларнинг ҳаракатини кузатишда ҳам фойдаланилади.

      Рақамли инқилоб якка шахслар ва ташкилотлар ўртасидаги муносабат ва ҳамкорлик усулларини ўзгартириб юборадиган бутунлай

Скачать книгу


<p>7</p>

Сара Ласков, “The Strongest, Most Expensive Material on Earth,” The Atlantic. http://www.theatlantic.com/technology/archive/2014/09/the-strongest-most-expensive-material-on-earth/380601/

<p>8</p>

Айрим технологиялар қуйидаги китобда чуқурроқ кўриб чиқилган: Бернард Мейерсон, “Top 10 Technologies of 2015,” Meta-Council on Emerging Technologies, Жаҳон иқтисодий форуми, 4 март, 2015. https:// agenda.weforum.org/2015/03/top-10-emerging-technologies-of-2015-2/