Скачать книгу

ўтиши кутилмоқда ва тўртинчи саноат инқилоби сабаб бўлган чуқур ўзгаришларни яққол акс эттиришга хизмат қилади. Бурилиш нуқталари Жаҳон иқтисодий форумининг “Компьютер дастурлари ва жамият келажаги” деб номланган глобал кун тартиби кенгашида ўтказилган сўровнома асосида тузилган. Ушбу сўровномада ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги 800 дан ортиқ ижрочи ҳамда экспертлар қатнашган.

      1-жадвалда сўровнома иштирокларининг неча фоизи маълум бурилиш нуқтаси 2025 йилга бориб содир бўлишини кутаётгани келтирилган.16 Иловада ҳар бир бурилиш нуқтасининг ижобий ва салбий таъсири кенгроқ ёритилган. Шунингдек, дастлабки сўровнома таркибида бўлмаган икки бурилиш нуқтаси – лойиҳаланган мавжудотлар ва нейротехнологиялар ҳам келтирилган, аммо улар 1-жадвалда берилмаган.

      1-жадвал: 2025 йилга бориб содир бўлиши кутилаётган бурилиш нуқталари фоиз ҳисобида

      Манба: Deep Shift – Technology Tipping Points and Societal Impact, “Компьютер дастурлари ва жамият келажаги” деб номланган глобал кун тартиби кенгаши, Жаҳон иқтисодий форуми, 2015 йил, сентябрь

      Ушбу бурилиш нуқталари олдинда қандай туб ўзгаришлар кутаётганини ва тизимли табиати туфайли бир неча бор кучайган таъсирга қандай тайёрланиш ва жавоб қайтаришни тушунишда муҳим аҳамият касб этади. Кейинги бобда келтирилганидек, ушбу ўтиш босқичида тўғри йўлни йўқотмаслик учун содир бўлаётган ва бўладиган ўзгаришлардан ҳамда уларнинг жаҳон ҳамжамиятининг барча босқичларига таъсиридан огоҳ бўлишимиз даркор.

      3

      ТАЪСИР

      Намоён бўлаётган технологик инқилоб кўлами ва қамрови шу қадар улкан иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ўзгаришларга сабаб бўладики, уларни кўз олдимизга келтириш деярли имконсиз. Шундай бўлса-да, бу бобда тўртинчи саноат инқилобининг иқтисодиёт, бизнес, ҳукумат ва мамлакатлар, жамият ҳамда алоҳида шахсларга эҳтимолий таъсири кўрсатиб берилади, таҳлил қилинади.

      Ушбу соҳаларнинг барчасида энг катта таъсир асосан бир куч натижасида пайдо бўлади. Бу куч имкониятларни кенгайтиришдан иборат бўлиб, ҳукуматларнинг ўз фуқаролари, компаниялар ўз ишчилари, акциядорлари ҳамда мижозлари, буюк давлатларнинг кичик мамлакатлар билан муносабатида намоён бўлади. Мавжуд сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий моделларда тўртинчи саноат инқилоби келтириб чиқарган бузилиш натижасида ваколатлари кенгайган иштирокчилар тақсимланган кучлар тизимининг бир қисми эканликларини, муваффақиятга эришиш учун кўпроқ ҳамкорлик талаб этилишини тушуниб eтишади.

      3.1 Иқтисодиёт

      Тўртинчи саноат инқилоби жаҳон иқтисодиётига мисли кўрилмаган даражада катта ва кўп тарафлама таъсир ўтказадики, бир таъсирни бошқасидан айри ҳолда ўрганиш жуда қийин кечади. Дарҳақиқат, хаёлга келиши мумкин бўлган барча макроиқтисодий кўрсаткичлар: ЯИМ, сармоя киритиш, истеъмол, бандлик, савдо, инфляция ва бошқалар ўзгармасдан қолмайди. Мен энг муҳим икки жиҳатга – иқтисодий ўсиш (унинг асосий узоқ муддатли омили бўлмиш маҳсулдорлик

Скачать книгу


<p>16</p>

Сўровнома методологияси ҳақида қўшимча маълумот олишни истасангиз, олдинги изоҳдаги манбанинг 4- ва 39-бетларига қаранг.