ТОП просматриваемых книг сайта:
Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев
Читать онлайн.Название Мавлоно Завқий
Год выпуска 2017
isbn
Автор произведения Хамидулла Абдуллаев
Жанр Рассказы
Издательство SelfPub.ru
***
Бу заминда келажак авлодларимизга юз йил ёки минг йил эмас, бир неча миллион йиллар, эҳтимол миллиард йиллар яшамоқ насиб қилар, ҳар бир мавжуд авлод шу ҳақда ўйлаб қайғуриб яшамоғи лозим.
Табиий жараёнлар ҳар доим кайфиятингга ажиб бир таъсир ўтказувчи мўъжиза. У гоҳ қувонтириб, гоҳ шодлантириб, маъюслантириб ҳатто кўзингдан ёш оқизишга қодир. Шамол мусиқа чалса, ёмғир рақсга тушади, офтоб кулса шабада табассум қилади. Қор ёғиши айниқса, улуғвор, юрагинг юмшаб, кайфиятинг илкис ўзгаради, чақмоқ ақлни уйғотади, ҳаракат уни ҳаракатга келтиради, момоқалдироқ қўрқув солади, шамол аллалайди, ёмғир шодлантиради, қор завқ беради, осмонга тикилиб бор товушинг билан бақиргинг келади. «Эй одамлар қаранглар, осмондан қувончлар ёғилмоқда, табиат бутун оламни оппоқ қилиб безамоқда». Бу сеҳрли жараёндан нафақат одамлар ҳатто паррандалар, бутун маҳлуқот қувончга тўлади, азал-азалдан табиат шўхликлари, фикрларингни бойитиб, меҳр қўзғаб ижодга ундайди, киши руҳига самодан узлуксиз сеҳрли садо келиб пичирлаб туради, уни ихлос билан тинглай олсангиз тилга киради. Табиат қаъридан оқиб келадиган товушлар, тинимсиз товланадиган ранглар барча мавжуд гўзалликларнинг манбаидир, унинг маслаҳатига қулоқ солган, ундан андоза ола билган одам, гўзал одамдир.
Умр омонат, ўлим ҳақ деган гапларни кўп эшитамиз, лекин умрнинг омонатлигини ҳар доим ёдда сақлаб яхши ном, яхши хотира қолдириш учун бутун ҳаётини эзгу ишларга сарфлаб, одамийлик мулкига ўз ҳиссасини қўшиб кетган кишилар унчалик кўп эмас, афсуски шундай. Деярли ҳар қандай одам ҳаётини шарафли яшаб гўзал бир хотира қолдириб кетиш имкониятига эга, фақат бу ишга холис ва покиза ният билан ёндошмоқ лозим. Бу йўлда жуда кўп чалғитувчи истаклар