ТОП просматриваемых книг сайта:
Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев
Читать онлайн.Название Мавлоно Завқий
Год выпуска 2017
isbn
Автор произведения Хамидулла Абдуллаев
Жанр Рассказы
Издательство SelfPub.ru
Қайси соҳада бўлмасин, мувозанатнинг бузилиши мамлакат ҳаётига таъсир қилмай қўймайди. Миллатнинг аҳволи эса ҳар биримизнинг тақдиримизга иложсиз таъсир ўтказади, ҳар бир шахс ўз қилмиши, хатти-ҳаракати билан ўз ватани учун фойдали ёки зарарлидир.
Тарих деганда кўпроқ уруш ва жанжалларни тушунамиз, ўша даврнинг иқтисодиётига қизиқамиз, аслида ўтмиш инсониятнинг маданияти, фани, маърифати, маънавияти ҳақидаги хабарлар бўлмоғи лозим эди. Халқ ҳеч қачон мудҳиш хатога йўл қўймайди, ҳеч қачон жиноятчи ҳам бўлиб қолмайди, хато учун ҳар доим уни бошқарган ҳукмдорлар айбдор. Ўшаларнинг касрига оддий халқ жафо чекади, кўргиликларнинг жабрини тортади.
Кўп манбаларда Қўқоннинг охирги хони Худоёрхон деб юритилади. Аслида ундан кейин икки кишига тахт соҳиби бўлиш насиб қилиб, улар сохта Пўлотхон ва Худоёрхоннинг тўнғич ўғли Насриддинхондир. 1875 йилда хонлик гаштини тузукроқ суришга улгурмаган Насриддинбек Пўлатхон бошчилигидаги исёнчилардан қочиб тахтни бўшатиб беради.
***
Барчага маълумки, инглизлар билан Россиянинг яширин кучлари Ўрта Осиёни забт қилиш учун ўзаро узоқ йиллар қаттиқ яширин кураш олиб бордилар. Бу курашда русларнинг қатъийлиги қўл келди. Турк султонлари, Англия элчилари Ўрта Осиёдаги уччала хонликни рус ҳужуми хавфидан кўп марта огоҳ қилади. Ана шундай ҳолатларда ҳам мамлакат учун қайғурмаган хонлар мана энди руслар эгаллаб бўлган бўлса ҳам тахт учун курашишдан қайтмас эдилар.
Халқ қудратли бўлишга сабаб у бардошли, андишали, мулоҳазали, кечиримли ва мўъжизакордир. Шундай фазилатларга эга бўлган бечора халқ ҳар доим ҳар қандай кўргиликларга чидаган, кечирган, барча сурбетлик ва пасткашликларга бардош берган.
Шунчалик кўргиликлар етмаганидек, тўполонлардан фойдаланган муқобил кучлар насли насаби йўқ, бетайин Абдулмўмин Муҳсинбойнинг ўғли носфуруш мулла Исҳоқ деган кимсани хон деб эълон қилдилар. Бухорода истиқомат қилаётган хон авлоди Пўлотхон ўрнига Исҳоқ носфурушни Пўлотхон деб тахтга ўтказдилар. Ёқа ушлайдиган ҳангомалардан одамлар бехабар эдилар. Мусулмонқул Мулла Исҳоқни олиб Чустга етиб келади, қипчоқлар билан иттифоқ