Скачать книгу

рректор М. Сафоева

      ISBN 978-5-4483-4169-4

      Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

      Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи ташкил қилинганига 35 йил тўлди. Ушбу даргоҳ раҳбари, меъморчилик фанлари номзоди, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати И.С.Байджанов ана шу қутлуғ санага бағишлаб ёзган кўлингиздаги тўйёна китобда коллежда сўнгги ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар, келгуси режалар ҳақида ҳикоя қилинади.

      Китобнинг «Мустақиллик меъморлари» деб номланиши бежиз эмас. Зеро ҳар ким ўз касбининг чинакам меъмори бўлиб, буюк келажак йўлида сидқидилдан хизмат қилишга бурчлидир. Шу жумладан Ўзбекистон мустақил мамлакатимизни гуллаб яшнашига, буюк келажакни тобора яқинлаштиришга, истиқлол ғалабаларини мустаҳкамлашга Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи аҳил жамоаси ҳам ўзига яраша муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

      Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса

      (Сўз боши)

      Хоразм! Жаҳонга не-не улуғ зотларни етказиб берган бу кўҳна ва навқирон воҳа ўз бунёдкорлиги билан ҳам маълум ва машҳурдир. Бу қадим юрт бўйлаб кезар экансиз, ҳаётнинг бир ҳикматидан огоҳ бўласиз. Меъморчилик бу ўлкада азал азалдан жуда катта қадр-қимматга эга, энг ардоқли ва фахрли касб. Воҳа ҳунармандчилигининг гултожи. Бир-биридан муҳташам ва мустаҳкам бинолар, саройлар, қасрлар, меъморлар ва қурувчиларнинг ақл – заковати, билим ва маҳорати ҳаммасидан ҳам муҳими ўз она юртига меҳр ва садоқати туфайли қад ростлаган. Биргина қадим Хива обидалари буни исботлаб турибди. Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришганидан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида бунёд этилган замонавий иншоотлар эса бугунги авлодларнинг аждодларимизнинг улуғ ишларини астойдил давом эттираётганлигидан далолат бериб турибди. Аҳоли истиқомат қиладиган уйлар, ишлайдиган ёки ўқийдиган даргоҳлар, қўшма корхоналар, йўллар, кўприклар буларнинг барчаси ажойиб касбукорлик соҳиблари – қўли гул қурувчилар томонидан бунёд этилган ва бу эзгу ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

      Ушбу китобда Хоразмда меъморлар, қурувчи кадрлар тайёрлаш борасида самарали фаолият кўрсатиб келаётган Урганч қурилиш коллежининг иш тажрибалари тарғиб қилинади. Кўплаб ёш йигит қизларни малакали мутахассислар қилиб етиштириб, мустақил ҳаётга йўллаётган билим юрти жамоасининг ибратли ишлари аниқ ва чуқур тахлил қилинади. Факт ва рақамларда қайд этилади. Айни пайтда меъмор масъулияти, қурувчи қадри ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилади. Келажакда коллеж жамоаси олдида турган улуғвор вазифалар кўрсатиб ўтилганки, бу аҳил жамоанинг бундан буён ҳам ёш авлод баркамоллиги йўлида янада фаол, жўшқин ва изланиш ташаббускорлик, ташкилотчилик билан, элим деб, юртим деб ёниб ишлашни кўнглига тугганлигидан ёрқин нишона эканлигини ифода этади.

      Китоб муаллифи ҳақида икки оғиз сўз: Ибадулла Байджанов – Хоразм вилоятининг иқтидорли меъмори. Ўз соҳасини чуқур ва пухта билади. Воҳа тарихида биринчи бўлиб меъморчилик фанлари номзоди даражасига сазовор бўлган. Ўзбекистон Республикасида кўзга кўринган иқтидорли мутахассис. Изланувчан исътедодли олим. Ташкилотчи раҳбар. У 15 йилдан ошиқ воҳа маркази Урганч шахри бош архитектори вазифасида ишлаган пайтларидан бошлаб ўзидаги ишчанлик ва инсонийлик фазилатларини кўрсата олди. Унинг фидойилиги, тиниб – тинчимаслиги қурувчилар билан бир тан, бир жон бўлиб ишлаши натижасида воҳа маркази янада кўркам, чиройли манзара касб этди. У 1988 йилда Урганч қурилиш техникуми (ҳозирги пайтда коллеж) га директор қилиб тайинланди. Бу катта ва муқаддас даргоҳда ҳам самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Шахсан унинг ташкилотчилиги ва ташаббускорлиги билан «Архитектура», «Ҳалқ хўжалигини ривожлантириш ва иқтисод», «Курилишни кўкаламзорлаштириш», «Ҳўжалик хуқуқшуноси», «Молия», «Менежмент», «Солиқ ва солиққа тортиш» каби мутахассисликлар бўйича янги бўлимлар очилди. Ўқув биносининг янги корпуси қад ростлади. Ишлаб чиқариш устахоналари қурилди. Билим даргоҳи қайтадан тўла таъмирланди, янги жиҳозлар, асбоб-ускуналар, компьютерлар сотиб олинди. Боғ, хиёбон, гулзорлар яратилди.

      Ибадулла Байджанов яна бир, жамият, Ватан, мамлакат учун фойдали ва муҳим фазилат соҳиби. У иқтидорли, истеъдодли ва заҳматкаш ижодкор ҳамдир. Ўндан ошиқ рисола, 120 дан зиёд илмий – оммобоп мақолалар муаллифи. Ўтган йили нашр қилинган «Ҳумо қўнган шаҳар» китобида Хоразм воҳаси маркази Урганч шахрида амалга оширилган ва оширилаётган улуғвор ишлар, бунёдкорлик жабҳалари, маънавият ва маърифат масканлари фидойи замондошлари, иккинчи қисмида эса меъморчилик муаммолари, замонавий, кўркам, обод шаҳар бунёд этиш масалалари ҳақида ҳикоя қилган, бахс – мунозарали фикрлар билдирган эди. Китоб кенг китобхонлар оммаси томонидан қизиқиш билан кутиб олинди. Айниқса тарихчи олимлар, ўлкашунослар томонидан эътироф этилди. «Олтин мерос» халқаро жамғармасининг Хоразм вилояти бўлими мукофотига сазовор бўлди. Айни пайтда бу китоб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг саккиз йиллигига муносиб тўйёна бўлган эди.

      Ибадулла Байджанов мамлакатимиз истиқлолининг тўққиз йиллигига ушбу янги рисоласини туҳфа этди. Бу китобнинг билим ва касб-ҳунар даргоҳи ташкил этилганлигининг 35 йиллиги олдидан нашр қилинганлиги ҳам қувончли воқеа,

Скачать книгу