ТОП просматриваемых книг сайта:
Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
Читать онлайн.Название Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6607-5-5
Автор произведения Юлдузхон Назар
Издательство Kitobxon
Жинлар орасида Аллоҳга минг-минг йиллар давомида сиғиниб, Унга ибодат қилиб келган бир жин бўлади. У Аллоҳга бетиним тоат-ибодатда бўлади, Аллоҳни улуғлайди. Аллоҳ бу жинни фаришталар даражасига кўтаради, унга фаришталик мақомини беради, фаришталар билан бир даргоҳда бўлишни амр этади. Бир неча минг йиллар давомида бу жин ҳам фаришталар қатори Аллоҳга ибодатда бўлиб келади, икки ракат намозни тўрт минг йил давомида ўқиган бўлади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Аллоҳ тоатда бўлган жинни юксалтириб, фаришталар даргоҳида, жаннатда яшашга амр этади.
Сиз Аллоҳнинг Илоҳий Қудрати билан яратган Ер, осмон, юлдузлар, галактикаларни, мана шу оламни, чексиз коинотни, фаришталарни, жинларни, махлуқотини қудратингиз етганича тасаввур қилаяпсизми? Мана шу чексиз коинотни ҳар қанча тасаввур қилманг, яралмишларнинг, чексизликнинг марказида Ўзингиз турибсиз! Аллоҳ шуларнинг барчасини сиз учун, сизга Ўзини танитиш учун яратди. Аллоҳ сизни ўз азму ихтиёрингиз билан фаришталар каби Унга итоатда бўлишингиз, ўз-ўзингизни (дилингизни) қайта кашф этишингиз учун яратди…
III. ОДАМНИНГ ЯРАТИЛИШИ
“Аллоҳ Одамни Ўз Суратида яратди”
Биз Яратувчи яратган мўъжизалар ҳақида, одамнинг, оламнинг яратилиши ҳақида, фаришталар, жинларнинг яратилиш ҳақида бир оз тафаккур қилдик. Энди Одамнинг яратилиши ҳақида ҳам бир оз тафаккур қилсак. Зеро, саволларимизга жавоб излашда бу ҳам бир асосий қадам.
Биз Аллоҳнинг барча оламни яратишдан мақсади Инсонни яратиш эканлигини англадик.
Аллоҳ яратган илк одамни биз Одам алайҳиссалом, деймиз. Одам алайҳиссалом биринчи одам ва биринчи пайғамбар бўлганлар. Биз Одам алайҳиссаломни отамиз, деймиз, чунки биз инсонлар Одам ато ва момо Ҳавводан тарқалганмиз, уларнинг зурриётларимиз.
Қуръонда келган Одам алайҳиссалом қиссаси ниҳоятда улуғ ва қизиқарли қисса. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Қуръонда келган оятлар, улардаги қисса ва масаллар ўша давр учун келган деб, ёки ўзимиз