ТОП просматриваемых книг сайта:
Умр дарёси. Шомурод Шаропов
Читать онлайн.Название Умр дарёси
Год выпуска 0
isbn 978-9943-11-410-4
Автор произведения Шомурод Шаропов
Издательство Kitobxon
Шу куни банкет жуда чиройли ва мазмунли ўтди. Муваффақият билан кўпчилик Тўра Орзиқуловни табриклашди. Тантана сўнгида у миннатдорчилик оҳанггида сўзларкан, гапини: “Ҳаётда анчайин қийинчиликларни кўрдик. Болаларимиз қийналмасдан унибўссин деган мақсадда уларни эркалатиб қўймадик, аммо ўқитдик, касб эгаллашига кўмаклашдик. Юртига, халқига садоқат билан хизмат қиладиган кишилар бўлиб етишишларини орзу қилган эдим. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, бу орзуларимга эришаяпман…!” – деб тугатди.
ПЎЛАТИЛИК ЁШ ОЛИМ
Кечагина Пўлати қишлоғининг тупроқли кўчаларини чангитиб юрган Амир орадан етти йил ўтиб, Қашқадарёга иқтидорли олим, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Амир Тўраев бўлиб қайтди. Раҳбарият уни Қарши чўлини ўзлаштирилаётгани муносабати билан собиқ Ульянов (ҳозирги Касби) районида ташкил этилган (собиқ) Бутуниттифоқ пахтачилик илмий текшириш институтининг Қашқадарё филиали директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинлади. Орадан бир оз вақт ўтиб, 1971 йилнинг 27 июнида уни Москвага – Олий Аттестация Комиссияси Президиумига чақиришди. Жўнаш олдидан у устози В.М.Логостаевга ўзини ОАКга таклиф этишаётганини билдирганида, устози кулиб: “Сени текширишаяпти. Илмий-тадқиқот ишларингдан узоқ бўлган ҳамқишлоқларингдан икки киши устингдан шикоят хати ёзибди. Ишончим комил, сен ғалаба билан қайтасан! Айтганча, ОАКда ўқишинг керак бўладиган ёзма ишингни бир қараб чиқайчи” деди. Амир Тўраев ҳужжатларини устозига тутқазди. Устози уларни бирма-бир синчковлик билан ўқиб чиқаркан, “Роса катта олим бўлибсанку, яхши тайёрланибсан. Сенга муваффақият тилайман, ҳаяжонланмасдан ўзингни босиб олиб доклаб қилгин. Саволларга ҳам ҳар томонлама ўйлаб жавоб қайтаргин. Ҳеч кимдан қўрқма, илмий ишинг долзарб, ўзингга эса малака етарли…”, деб унга оқ йўл тилади.
Амир Тўраев 1971 йилнинг 27 июнь куни самолётда Москва шаҳрига учиб, тўғри Олий Аттестация Комиссиясига етиб борди. Эрталаб соат ўнларда Ўрта Осиё Республикаларидан келадиган илмий ишлар билан шуғулланадиган Анна Ивановна Каханик исмли аёлга учрашди. У Амир Тўраевни кўриб: “Вой, бунчалик кичкина ва нозик йигитча экансан. Мана, сенинг ишинг бўйича иккита ижобий тақриз бор. Уларда эътиборга лойиқ камчилик ва хато кўрсатилмаган” деди. Амир Тўраев эса ҳар доимгидек чўрт кесарлик билан : “Ҳамма нарса жойида экан, нега бўлмаса мени