ТОП просматриваемых книг сайта:
Келин бўлиш сирлари. Рахима Шомансурова
Читать онлайн.Название Келин бўлиш сирлари
Год выпуска 0
isbn 978-9943-08-396-7
Автор произведения Рахима Шомансурова
Издательство Kitobxon
Одатда, имтиҳон вақтида жуда яхши тайёрланган саволингиз тушиб қолганда ҳам шундай бўлади-а? Лўнда таъриф қидириб уринмай ҳам қўя қолинг. Аёллик, бу – аёллик! Ана шу қисқа сўзда аёлларга, яъни бизга хос бўлган ташқи ва ички дунё акс этмайдими ахир?!
Сифатларга келсак, улар жуда кўп. Эркакларга кўпроқ меҳнатга ғайрати, жамоатчилик фаолияти, ташкилотчилиги, рўзғор сардори, куч-қудратига қараб баҳо берилади. Бу сифат, фазилатлар уларда етакчи ҳисобланади. Аёлларда эса кўпроқ назокат, меҳрибончилик, яхши ҳис-туйғуларга тўлиқлиги устуворлик қилади. Нафсиламбирини айтганда, айнан шу хислатлар аёлга кўп қийинчиликларни енгишига, зиддиятларни бартараф этишига ёрдам беради.
Кўриб турганингиздек қиз, аёлларга нисбат берилганда биринчи бўлиб «назокат», «дилбарлик» сифатлари эсга келади. Айнан шу сўзларда қиз-аёлларга хос бўлган хулқ, ахлоқ, одоб акс этади-да.
Назокат, дилбарлик деганда мулойимлик, нозик хатти-ҳаракат, юмшоқлик тушунилади. Қаттиқ гапириш, қаттиқ кулиш, қўлларни силтаб, ҳаммани ўзига қаратиш назокатдан йироқдир. Аксинча, тили ширин, чеҳраси гулгун, иболи, малоҳатли қиз-аёллар ўз оиласининг бахту саодати, ота-онасининг фахри бўлибгина қолмай, ўз элининг, миллатининг кўрки ҳам.
Демак, қизларда, аёл кишида биринчи навбатда ақлу фаросат, идроку назокат бўлиши керак.
Яна бир нарсага эътибор бериш керак. Назокат ҳамиша меҳр булоғидан сув ичади. Меҳр эса, аёллигини англаган, уҳдасидаги вазифа ва бурчларни шараф деб билганларда тинимсиз жўшиб туради.
Дилида меҳри йўқнинг файзи, назокати ҳам йўқ бўлади. Аёл киши нима учун яшаётганини, оила, турмуш, бола-чақа, эр нима эканини чуқур англаб етмаган бўлса, турмушдан ҳеч қандай лаззат топа олмайди.
Назокатли аёл ҳар қандай шароитда ҳам ўзини тута билади: номус ва иффатини, қадр-қимматини, шарм-ҳаёсини сақлаб қола олади. Том маънодаги назокатли аёлга (қизга) ёмон эркакларнинг тегажаклик қилишга ҳам ҳадди сиғмайди. Бундайлар қаршисида энг чапани эркаклар ҳам вазминлашади. Кўп давраларда назокатли аёлларнинг салобати босиб, зиёфатлар чиройли ўтади.
Бундан чиқадиган хулоса шуки, қиз-аёлларнинг назокати уларнинг феъл-атворида, хулқининг латифлигида, одоб, тарбия ва садоқатида намоён бўларкан. Қизлар маънавий камол топаётганда ўз руҳиятларига масъуллик, бурч, уят, меҳрибонлик, фидойилик, жигаржонлик, вафо билан бирга назокатни ҳам сингдириб боришлари керак. Шарқона феълимиздаги қондан-қонга, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган орият туйғуси, авлодларнинг, хусусан қиз-аёлларнинг шаънини пок сақлаш, оилани муқаддас билиб, унинг шаънига доғ туширмаслик туйғуси қизлар учун жавоҳирлардан ҳам юксакроқ фазилатдир.
Шундай назокатга эга ҳамда назокатли бўлиш билан боғлиқ юқорида қисман айтиб ўтилган хислат-фазилатларни