Скачать книгу

га, ундаги аҳиллик ва фароғатга, ахлоқ ва одобга ҳавас билан қарайдилар. Шарқона ахлоқцан чекинилган хонадонларда эса оила тотувлигига путур етиб, муносабатлар кескинлашиб борган. Эр ва хотин, ота-она ҳамда фарзандлар ўртасида, оила ва қариндош-уруғлар орасида арзимас сабаб-баҳоналар билан уруш-жанжаллар, муросасизликлар келиб чиққан. Баъзи ҳолларда булар янада жиддийлашиб, ўзаро адоват, душманчилик даражасига етиб боради. Айниқса, бу ҳол бутун дунёда маълуму машҳур «қайнона ва келин» муносабатларида кўпроқ кўзга ташланади.

      Хўш, ана шундай муросасизликларнинг, келишмовчиликларнинг олдини олиш мумкинми? Бунинг учун қайнона ва келин, оиланинг бошқа аъзолари нима қилишлари керак? Бу ҳақда Ислом динининг қандай кўрсатмалари, танбеҳлари бор? Қўлингиздаги ушбу камтарона уринишга ана шу саволларга бир қадар жавоб топмоқ ниятида тартиб берилди. Агар мақсадга эришолган бўлсак, бу улуғ Раббимизнинг лутфу марҳаматидан, аксинча бўлса, ўқувчиларимиз маъзур тутгайлар. Аллоҳ таоло барчамизни тавфиқ ва ҳидоят нурлари ила нурлантирсин, оилаларимизга тинчлик, фароғат ва тотувлик ато этсин, омин!

      СИЗ ҚАЙНОНА БЎЛДИНГИЗ…

      Мана икки ёшга никоҳ ўқилди, тўй ҳам ўтди. Мана сиз неча йиллик орзуингизга эришдингиз. Аллоҳ таодо хонадонингизга муборак бир келинни туҳфа этди. Ўғил фарзанд кўргандаёқ юрагингиз қатларига битилган «бир муносиб келин олиш», «келин эмас, қиз олиш» ҳақидаги ёқимли истаклар, ширин илинжлар рўёбга чиқди. Йиллаб емай йиққанларингизни эл олдига дастурхон қилиб ёздингиз. Йиллаб киймай асраганларингизни – қўлингизга тушган бир парча матоми, бирорта зиракми – барини «эгаси»га топшириб хотиржам бўлдингиз. Бугун сиз – қайнонасиз.

      Маҳаллама-маҳалла кезиб келин ахтарганингизда, қариндош-уруғлар даврасида «Бу йил келин олмоқчиман», деб қизи борнинг юрагига ширин ғулув солганингизда, кўчадан ўтиб бораётган қақажон қизларнинг ортидан маъюс термулиб ер-у кўкка ишонмайдиган ўғлингизга муносиб жуфт излаганингизда, ниҳоят мос келинни топиб тўй тадоригини кўраётганингизда ҳам фақат бугунги қайноналик бахтини, нашъасини ўйлаб елиб-югургансиз. Энди сиз – қайнонасиз.

      Ниятларингизнинг, хаёлларингизнинг чек-чегараси йўқ. Келинингиз одоб-ахлоқда, шарму ҳаёда, муҳаббат ва садоқатда, иффат ва назокатда ягона бўлади. Ўғлингиз билан ниҳоятда аҳил-тотув, ширин турмуш кечиради. Эрининг соясига кўрпача солади, имосига ҳушёр, хизматига тайёр туради. У билан гап тапашмайди, ҳар ишга илашмайди.

      Қайнона-қайнотанинг ҳурматини жойига қўяди: лабидан салом, қўлидан таом тушмайди. Ҳали чой кўтариб югуради, ҳали таҳоратингизга сув. Бир оғиз сўзингизга маҳтал, биргина томоқ қиришингизга шай.

      Бир ёқда ўғил-қизларингиз ҳам келиннинг «хизмати»дан умидвор бўлиб туришибди. Янги келинингиз бировининг шимини дазмоллаб, бирисининг туфлисини мойлаб бериши, қайнсинглисининг сочини ҳам турмаклаб қўйиши керак. Хуллас, барча хонадонларда бўлгани каби тўй олдидаги ширин илинжлар, ҳавойи хаёллар сизга ҳам бегона эмас. Келин тимсолида ўғлингизга бир жуфти ҳалол эмас, гўёки бир хизматкор, бир «қул» қабул қилдингиз.

      Аммо орадан кўп ўтмай, қат-қат орзуларингиз сароб чиқиб қолди. Не-не умидлар билан, маблағ сарфлаб катта тўйлар билан олинган келинингиз «олтин» эмас, «мис» чиқиб қолди. Наздингизда ҳамманинг келини хизматни, ҳурматни, ҳимматни дўндириб қўйяпти-ю, сизники ҳеч нарсага улгуролмайди. У танбал, ишёқмас ҳам эмас, қўлини совуқ сувга уришга эринадиганлардан ҳам эмас.

      Унда гап нимада? Кечагина хонадонингизга келин бўлиб тушган қиз учун эрининг юмушлари, унинг кўрсатмалари устунроқ туюлади. У шунинг учун аввал эрининг кам-кўстини тўғрилаб, ишга жўнатволишга интилади. Оқибатда бу ёқда сизнинг юмушларингиз чала қолади. Нариги томонда эрингиз «Дастурхонни йиғиб олмайсизми?» деб бақиришга тушади. У кишини тинчитай, деб чопса, бу ёқда қайнини, қайнсингиллар тўнғиллашни, ғинғиллашни бошлаб юборишади. Ҳеч ким «Шу келин бечоранинг биттагина жони бор, эҳтимол шунча одамнинг хизматига улгурмаётгандир, бунинг устига хонадонимизга янги меҳмон, биздаги тартиб-муомалотларни, оила аъзоларининг феъл-атворини ҳали тушуниб ололмагандир?» демайди. Ҳар бир ҳаракатидан, ҳар бир қилиғидан нуқс топиб, «ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ» қилаверади. Оқибат эса бир куни келиннинг бардоши тугаб, иш катта можарога айланади.

      Энди шу ерда диққатингизни бу ҳақдаги исломий тартибларга қаратмоқчимиз. Динимиз талабига кўра, келинингиз ўғлингизга никоҳлаб берилган ва унинг зиммасига фақат ўғлингиз олдидаги бурчларгина юкланган. Ана шу бурчлар ҳақида қуйироқда батафсил тўхталиб ўтамиз. Шундай экан, келиннинг эрнинг отаонаси, ини-сингилларига хизмат қилиши эрга бўлган ҳурмати, муҳаббати туфайлидир, холос. Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги «Парвардигорингиз ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди», деган кўрсатмасига биноан, у эрининг ота-онасига хизмат қилади, юмушларини бажаради. Шундай бўлгач, уни қул ўрнида кўриб рўзғорнинг ҳамма юкини елкасига ортиб қўйиш, барча оила аъзоларининг истак-хоҳишларини бажартиришга уриниш ёш жувонга зулмдан бошқа нарса эмас. Ҳозирги пайтга келиб исломий қоидалар, тартиблар унут бўлаёзган хонадонларда келинга паст назар билан қараш, бўлар-бўлмасга хўрлаш, «хизматкор» сифатида унга рўзғорнинг барча оғир-енгил

Скачать книгу