ТОП просматриваемых книг сайта:
Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев
Читать онлайн.Название Энг яхши даво
Год выпуска 0
isbn 5-640-03140-9
Автор произведения Абдукарим Усмонхужаев
Издательство Kitobxon
Ана шу ҳолатнинг ўзи мўъжиза эмасми?
Ёхуд, ўзбек аёллари қошларига ўсма қўядилар. Бу нима? Шунчаки, пардоз-андоз дерсиз? Ота-боболаримиз «Қош ўсмадан сув ичар» деб бежиз айтишмагандир-ку, ахир?
Ё бўлмаса, ҳовлиларимизда муаттар бўй таратиб турадиган райҳонларни ким билмайди? Таассуфки, худди ана шу беозор ўсимликни бошоғриғи ё асаб толиқишида, уйқусизликда, хотира сусайишида, ошқозон касалликларида ва бошқа хасталикларда ҳидлашнинг ўзиёқ қанчалар ижобий таъсир кўрсатишини, кекса отахонлару онахонларнинг чаккаларига райҳон қистириб юришларининг сабаби шунда эканлигини кўпчилик билмайди.
Дейлик, қаршингиздан сизга мутлақо номаълум бир одам келаётганини кўрасизу, негадир ўзингизни ёмон ҳис қиласиз, кўз олдингиз қоронғилашиб, бошингизда оғриқ пайдо бўлади, худди бутун вужудингизни оғир, кўзга кўринмас юк босиб тушаётгандек ҳис қиласиз.
Ёки, йўл-йўлакай бошқа бир нотаниш аёл ё эркакни учратасиз ва кутилмаганда мўъжиза рўй беради. Бирдан дилингиз ёришиб ўзингизни қушдек ҳис қилабошлайсиз. Нега? Нима учун? Сиз ахир бу одамларни илгари кўрмагансиз, билмагансиз, бу қандай сир-синоат бўлди?
Ёки, баъзан сочи оқариб, юз-кўзини ажин босган 30—40 ёшлардаги аёлу эркакларни, ё аксинча, 70—80 ёшларида ҳам «қиличдек» бўлиб юрган кексаларни кўриб ҳайратга тушасиз ва яна ўша саволлар қуйилиб келабошлайди. Нега? Нима учун? Бунинг сабаби нимада?
Қўлингиздаги китоб ана шундай мўъжизалар ҳақида ҳикоя қилади. Очиқроқ айтганда, у бизни ўз вужудимиз бўйлаб ғаройиб «саёҳат»га чорлайди.
Айтишларича, инсон ўз ҳаёти мобайнида ўзининг мияси ва руҳияти имкониятларининг атиги 10 фоизидангина фойдаланаркан. Миясини қўшимча ишлашга мажбур қиладиган, бошқалар кўра олмайдиган ва ҳис эта олмайдиган оламни пайқашга уринадиган Хитой ва Тибет ламалари бу захиранинг яна 10 фоизини ишга сола оларканлар, холос. Хўш, қолган 80 фоизи қаерда ва унда қандай фазилатларимиз яширинган деб ўйлайсиз?
Кўринаяптики, бу фоний дунёдаги барча дарду ҳасратлар инсоннинг руҳиятига, унинг саломатлигига боғлиқ экан. Аммо, шуни унутмаслик керакки, бизнинг руҳиятимиз бўшлиқларида, яъни ботиний онгимизда ишлатилмай келаётган жуда улкан имкониятлар яшириниб ётганлиги ва уларни ҳаракатга келтириш ҳамда саломатликни тиклаш усуллари жуда кўп экан.
Ушбу китоб муаллифи эса, буни оддийгина қилиб, «ташқаридан келадиган ҳар қандай таъсирот инсонга ўз ички дунёси орқали ўтиб таъсир қилади» дея изоҳлайди ва ўз фикрини давом эттира бориб, «инсон ўз-ўзини англаш ҳамда соғломлаштириш усулларини ўрганиб, ўзини ўзи бошқариш орқали ички имкониятларини ҳаракатга келтириши туфайли руҳий ва жисмоний баркамолликка эришиши мумкин. Инсон ўзи ва ташқи олам билан доимий уйғунлик ҳолатида ҳар қандай қийин амалий, шахсий муаммоларни осон ҳамда тез ечади, ҳаётнинг барча қувончларидан оқилона фойдаланади, энг муҳими ўзини соғлом ва бахтли деб ҳис қилади» деган хулосага келади.
Шу маънода мен, бу китоб руҳият сирлари, ўзликни англаш, шахс тушунчаси, касаллик ва саломатликнинг манбаи, ўз-ўзини даволаш йўлида сизларга яқин ҳамроҳ ва сирдош бўлиб қолишига ишонаман.
Агар сезган бўлсангиз, мен муаллиф ҳақида қарийб тўхталмадим. Сабаби, «Мадади Сино» соғломлаштириш академиясининг раиси, олиму фозил, ҳакиму адиб Абдукарим Усмонхўжаевни юртимизда яхши билишади. У киши ортиқча таърифу тавсифларга муҳтож ҳам эмас. Устознинг «Минг дард давоси», «Юрак малҳамлари», «Шамоллашнинг беозор даволари», «Саломатлик ва навқиронликка йўл», «Руҳиятни соғломлаштириш усуллари», «Эзгуликка интилиб», «Дорисиз қалб давоси» сингари ўнлаб китоблари минг-минглаб нусхаларда тарқалиб, аллақачон қўлма-қўл бўлиб кетган.
Ўйлайманки, муаллифнинг ушбу китоби ҳам жавонингиз тўридан муносиб ўрин олади. Мен эса, у кишига «Яхшиям сиздек одамлар бор, Абдукарим ака!» дегим келади ва қўлимни кўксимга қўйиб таъзим қилиб қоламан.
Сиз азиз китобхонларни эса «китобдан яхши ёр бўлмас» деганларидек, янги бир дўст билан муборакбод этаман!
МУҚАДДИМА
Инсон вужуди мураккаб тузилган ва бажараётган хизмати поёнсиздир. Шунинг учун ҳам инсонда одамийлик, Ватанга муҳаббат, халққа садоқат, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги меҳр-шафқат, вафодорлик, саховат, дўстлик, илмга, ҳунарга интилиш, ўзгалар бахтидан қувониш ва яна жуда кўп ижобий хислатлар борки, булар билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Одамзод бу дунёда яшар экан, вақти-вақти билан уни қандайдир ноаниқ бир ваҳима, қўрқув безовта қилиб туради. Қўрқув ҳолати оддий, одатдаги вазиятларда ҳам пайдо бўлаверади. Баъзида у кўпгина руҳий бузилишларга олиб келади. Ваҳима, қўрқув, номаълум бир хавф-хатарни кутиб яшаш одамнинг мўътадил ахлоқи-хулқи ва руҳий фаолиятларининг иккиламчи бузилишини келтириб чиқаради. Ваҳимада қолган одам ўзини йўқотиб қўяди, фақат қўрқинчли нарсаларни ўйлайди, унинг фаолият кўрсатиш, ўйлаш ва фикрлаш қобилияти йўқола