ТОП просматриваемых книг сайта:
Парвоз ёки интуицияни кодлаш. Шухрат Суюндик
Читать онлайн.Название Парвоз ёки интуицияни кодлаш
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Шухрат Суюндик
Издательство Kitobxon
Пайғамбарлар эса ҳатто номаълум илмларни маълум томонга йўналтира оладиган ва ғойибдан билим оладиган «боғбонлар»дир. Уларга илоҳий илм берилди. Ўша илоҳий кутубхона, илоҳий билим одамзотга кўп нарсаларни берди. Бу авлодлардан мерос бўлиб қолаётган билимлар, ёзувларда учрамасди. Бу бошқа илм! Номаълум илм. Тирик илм! Бу меҳр-муҳаббатдан яралган илм.
Энди ўша жараённи ўзидан ўтказиб, тўйиниб, китоб ҳолатига келтирганидан кейин бошқалар китобни очади-да, ўқиб олиб, «О… мен етишдим!» дейди. Аслида йўқ… Ҳали етишгани йўқ. Қачонки етишса, яхши ва ёмон у учун яхши ҳам бўлади, ёмон ҳам бўлади. Лекин у бунга боғланмаган ҳолатда эркиндир. Муҳаббат ҳам бўлади, ғазаб ҳам бўлади, иккаласига ҳам боғланмаган ҳолатда эркин бўлади. Бор ҳам бўлади, йўқ ҳам бўлади, икковига ҳам боғланмайди. Шакли ҳам бўлади, моҳияти ҳам бўлади, лекин иккаласининг бир-бирисиз мавжуд бўлиш-бўлмаслигини ҳам англаб туради. Агар сиз «чойнакнинг ичидаги чой афзал, чойнакнинг ўзи керак эмас» десангиз, янглишасиз. Чойнаксиз чойнинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Уни кейин пиёлага қуйиш керак, пиёлага қуймасангиз ича олмайсиз. Агар чойнак-пиёла бўлмаса, чой ўз моҳиятини йўқотади. Буларнинг бир-бирисиз мавжуд бўла олмаслигини англаш комиллик аломатидир.
Демак, ўсимлик дунёсидан гулни олиб қарайлик. Кимдир айтади: «Гулни кўряпман, шу бор нарса, шу муҳим!» дейди. Бошқа биров эса «Йўқ, гулнинг ҳиди муҳимроқ, кўриниши эмас» дейди. «Капалак»лар айтади: «Ахир гул бўлмаса, ҳиди ҳам бўлмайди-ку!» Иккаласининг ҳам ҳамма томонини борича қабул қиладиганлар «капалак» моҳиятидаги комил инсонлардир. Мана, нима учун бизга «кичик бизнес» қилиш керак бўлади. Агар «личинка» куч йиғмаса «қурт»га айлана олмайди. У пиллани тешиб, қобиқни ёриб чиқолмайди, кучи етмай қолади. Моддий таъминот шунинг учун керак.
«Парвоз» қилганингиздан кейин сизнинг қадриятларингиз, ҳамма қизиқишларингиз ва ҳаётингиз мазмуни ўзгаради. Сиз моддиятни ҳам, маънавиятни ҳам рад этмайсиз. Моддий дунёсиз маънавий дунё мавжуд бўлолмаслигини, маънавий дунёсиз моддий дунё мавжуд бўлолмаслигини англаб етгансиз. Бу сиз учун оддий ҳолга айланади. Борича қабул қиласиз. Моҳият жиҳатидан «уруғ» одамларга ўхшаган бўлмайсиз. Мана буниси керак, униси керак эмас, деб битта томондан бутунлай воз кечмайсиз. Ана шунда ўзингизни англаган бўласиз. Бу комилликка эришиш дейилади. Шундай одамларни кўриб, «эҳ, қани энди мен ҳам шулар каби бўлсам» дея орзу қилиб, ўзингиз ҳам ҳаракатга