ТОП просматриваемых книг сайта:
Парвоз ёки интуицияни кодлаш. Шухрат Суюндик
Читать онлайн.Название Парвоз ёки интуицияни кодлаш
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Шухрат Суюндик
Издательство Kitobxon
«Дон» мустақил равишда қарор қабул қилолмайди. «Ўсимлик» ёки «қурт» поғонасидаги одам мустақил қарорини қабул қилади. Ана шундай қила олиш керак. Мустақил фикрлашингиз, ўз ҳаётингиз учун жавобгарликни бўйнингизга олишингиз керак. Бунга ота-оналар жавобгар бўлолмайди. Оддий халқ тили билан айтганда, «уларниям боғлаб бермаган». Ҳаммамиз ҳам бу дунёга меҳмонмиз! Бошқа томондан ёндошадиган бўлсак, яна бир хавфли жиҳатни эсда тутиш зарур. Юқорида айтиб ўтганимиздай, фарзанд тарбиялаш даврлари турлича. Биринчи давр гўдакнинг беш ёшгача бўлган «пошшо»лик пайтидир. Подшоҳларга қилинадиган муомалада бўлиш даври.
Гўдакликдан болаликкача – бу пошшога бўлган муносабатдан аста вазирга бўлган муносабатга ўтиш давридир. Сабаби, уларни мустақил ҳаётга, «парвоз» га тайёрлаш керак. Бўлмаса ҳаётининг мазмуни фақат кимдандир олиш бўлиб қолади «Уруғ»лигича қолиб кетади, «личинка» бўлиб!
Ундан кейин болаликдан ўсмирликка ўтиш даври келади. Вазирга бўлган муносабатни дўстга бўлган муносабатга ўзгартириш керак. Ўсмирликдан кейинги даврда эса, дўстга бўлган муносабатдан бегонага бўлган муносабатга айлантириб бориш керак. Бегонани текширасан, кўр-кўрона ишонмайсан. Фарзандга бу даврда худди шундай кўз билан қараш керак. Бу билан сиз болангизни бегонадай кўринг, дейилмаяпти. Жавобгарлик ҳиссига ўргатиш учун моҳиятан айтиляпти. «Сен ҳадеб болангга бераверма, у энди «чия» эмас! Аста-секин уни мустақил ҳаётга тайёрла, қанотларини мустаҳкамла!», деяпти. Қушга қанот нимага берилган? Учиб, майда-чуйда топиб еб қорнини тўйғазади. Қорин тўйдиришдан мақсад нима? Учишга қувват тўплаш. Булар бирбирининг ўрнини тўлдириб кетяпти.
Агар киши фарзандига доимо пошшога, вазирга бўлган муносабатда бўлса, «учиш» не даркор? «Учиш»нинг нима кераги бор, деган фикр туғилади. Кераксиз босқичга айланиб қолади. Бу билан сиз табиат қонунини бузган бўласиз, мажозан айтганда қанотлари қирқилади. Ёшликнинг навқирон давридан то умрининг охиригача бегонага бўлган муносабатни «қул»га бўлган муносабатга айлантиринг, дейиляпти. Бу дегани қулдай эзиб, хўрлаб ишлатиш дегани эмас. Асли ҳаммамиз ҳам Яратувчининг қулимиз. Шундай бўлса-да, Яратган эгамнинг раҳмдиллигини қаранг! Аксарият ота-оналар ҳам жуда раҳмдил. Майли, болангни яхши кўр, лекин энди «қул»га бўлган муносабатга ўтиш керак. Қул фақат ишлайди, қул беради. Қул олмайди!
Инсонларга юклатилган қатор вазифалар бор. Бу оила қуриш, фарзанд кўриш, фарзанд кўргандан кейин уларни боқиш, кийинтириш, едириб-ичириш, тарбиялаш, оёққа турғазиб илм бериш, вояга етганидан кейин уларнинг ҳам оила қуришига қўлидан келганича кўмаклашиш бурчидир. Шундан кейингина