Скачать книгу

қилардим?..

      Нега? Нега бундай бўлди, Парвардигор? Нега менга молу давлат бердинг-у, ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик бермадинг? У ёқда ёлғиз ўғлим Нуртожи наркология шифохонасида ётган бўлса…

      Миртожи энди бахтиқаро ўғли ҳақида ўйлаб кетди. Гиёҳвандликка мубтало бўлган эркатойини қаратмаган дўхтири қолмади. Салгина тузук бўлади-ю, яна қайталайди. Охири Қирғизистонда номи чиққан янги бир табибнинг клиникасига ташлаб келди.

      Нега мени бу қадар оғир, бунчалик шафқатсиз жазолаяпсан, эй Оллоҳ! Қайси бир гуноҳим учун?..

      Шу оғриқли нидо асносида хаёл уни яна йигирма йил олдинги воқеалар сари олиб кетди…

      “ЁЛҒОНЧИ ЁР, ЁЛҒОНЛАРИНГ ТУГАР ҚАЧОН?”

      Миртожи ва Тўтиё бир-бирларини кўрмаса туролмайдиган даражада севишдилар, деб бўлмасди. Йи гитга тоғ қизининг соғлом ва бўлиқ жисми, чиройли чеҳраси ёқар, қизда эса, “тегсанг, шундай йигитга тег”, деган туйғу ҳукмрон эди. Тўтиё қатиқ баҳонасида кунора шаҳарга келар, савдосини тугатар-тугатмас Миртожи томон ошиқарди. Миртожи ўқишни битириб, ҳали ишга жойлашмагани учун деярли ҳар куни ижарахонасида рубоб тинғиллатиб ўтирар, гоҳ-гоҳида кечқурунлари таниш отарчиларга қўшилиб, тўйларда созандалик қиларди.

      Кунларнинг бирида Миртожи наҳорги ошда танбурчилик қилиб, соат ўнларда ширакайф ҳолда уйга қайтди. Дарвоза ёнида бўшаган идишларини кўтарганича Тўтиё турарди.

      – Салом менинг мунис ҳамроҳим, – деди Миртожи қувончдан кўзлари порлаб.

      – Ассалом, – деди Тўтиё.

      – Қани, ичкарига марҳамат!

      Киришди. Миртожи Тўтиё келтирган қатиқни яйраб-яйраб симирди. Кейин оғзини кафтининг орқаси билан артиб, қизнинг қўлидан ушлади.

      – Бугун бозор тез тугаптими?

      – Ҳа, ўзимиз ҳам вақтли тушгандик. Келсам, йўқ экансиз. Энди кетмоқчи бўлиб тургандим.

      – Ҳеч қаёққа кетмайсиз, севгилим!

      Миртожи Тўтиёнинг белидан ушлаб, ўзига тортди. Қиз енгилгина қаршилик кўрсатар экан, тунов кунги саволини такрорлади.

      – Совчи юбормайсизми?

      – Албатта юбораман. Эртага қишлоғимга кетяпман. Қайтиб келиб, сизга совчи юбораман. Бир ой ичида тўй қилиб, сизни шу ерга тушириб келаман. Бирга яшайверамиз. Хўпми?

      – Ўзингиз уй олмайсизми?

      – Оламан албатта. Ҳали биргаликда бир данғиллама ҳовлиларда яшайликки, одамларнинг оғзи очилиб қолсин. Сизни Сочи, Ялталарга олиб бораман.

      – Аввал ўқишга киргизинг…

      – Ўқишга ҳам киргизаман…

      Миртожи қизни авраб бағрига босиб, юз-кўзидан, лабларидан тинимсиз ўпар, бечора Тўтиё эса ҳолсизгина қаршилик кўрсатар, аммо биринчи галдаги сингари Миртожининг кўкрагидан итаришга, қучоғидан чиқишга мажоли етмасди. Миясида “яхши кўради, уйланади” деган умид, илинж заифгина жонланиб турарди. Узоқдан: “Нима қиляпсан, бу гуноҳ-ку”, деган овоз эшитилар дугонасининг: “Бу йигитни қўлдан чиқарма”, деган гапи ўша сасни босиб кетар, шу оралиқда: “Шундай бўлса, бир-биримизга маҳкам боғланиб қолармиз” деган нодонларча, телбаларча бир фикр ҳаммасидан устун чиқиб, уни ҳалокат сари, чуқур бир жарлик сари

Скачать книгу