ТОП просматриваемых книг сайта:
Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров
Читать онлайн.Название Қасос ва муҳаббат
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-98-5
Автор произведения Хабиб Темиров
Издательство Kitobxon
“Истасанг шу фалакдан
Ойни олиб бераман.
Юлдузлардан бўйнингга
Маржон тақиб қўяман…”
– Ҳа, Миртожи буюрганмиди, ҳозир, – деди кампир ва овоз келаётган деразага қараб қичқирди.
– Ҳой, Миртожи болам! Қатиғингни олиб келишибди. Олақол!
Миртожи чиқди. Чиройли қизил кўйлакда. Енглари шимарилган. Тунов куни Тўтиё эътибор қилмаган экан, ўзига ярашиқли мўйлов қўйибди.
– Э-э, тоғ гўзаллари қадам ранжида этибдилар-ку! Илтимосимни ерда қолдирмаганингиз учун минг раҳмат, – деди у Тўтиёга ҳайрат ва қизиқиш билан разм солар экан.
Икки дугона қатиқнинг пулини олиб, тезгина ортга бурилишди.
– Келаси якшанбада яна олиб келинг, агар… қийин бўлмаса, – деди Миртожи.
– Майли, – деди Тўтиё беихтиёр ортига ўгирилиб. Миртожи унинг изидан кўз узмай тикилиб турарди.
Янаги якшанба Тўтиёнинг бир ўзи келди. Биринчи келишида ҳовлининг эгаси кампир эканини, Миртожи бу ерда ижарада туришини билиб олган. Кампир борку, хавотирланмаса ҳам бўлади, деб ўйлаганди. Аксига олиб, бу сафар дарвозани Миртожининг ўзи очди. Хурсанд бўлди, қатиқни олиб, “бир минутга киринг, тунов кунги идишингизни олиб чиқаман”, деб қўярда-қўймай ҳовлига етаклади. Тўтиё райҳон ҳидига тўла ҳовлида қимтиниб турди. Миртожи ижарахонаси томон юрар экан, йўл-йўлакай тунов кунги ашулани хиргойи қилиб борди: “Истасанг шу фалакдан, ойни олиб бераман…”
Дафъатан Тўтиё “бу қўшиқни илгари қачон, қаерда эшитган эканман”, деб ўйлади. Ҳа, эсига тушди. Заркентда, кончилар маданият саройида.
Миртожи чиқди. Идишни берар экан, “Раҳмат сизга гўзал қиз”, деб Тўтиёнинг елкасига билинар-билинмас қоқиб қўйди. Тўтиёнинг бадани жимирлаб, боши айланиб кетди.
– Нечанчида ўқийсиз, париваш? – деб сўради Мир_ тожи. Тўтиё йигитнинг бу оҳангдаги саволидан унинг ширинсўзлими, ҳазилкашми, англолмади. Нуқул “гўзал, малак, париваш” деб гапиради.
– Ўнинчини битиряпман.
– Ўқишга кирасизми?
– Насиб этса…
– Албатта насиб этади, сарвиқомат дилбарим. Дарвоқе, ўша китобни ўқиганмисиз?
– Қайси китоб?
– “Сарвиқомат дилбарим”ни-да!
– Чингиз Айтматовникими?
– Ҳа.
– Ўқиганман.
– Санъатни севасизми?
– Санъатни ким севмайди?
– Яхши жавоб. Янаги келганингизда Шерали Жўраевнинг концертига олиб тушайми?
– Вой, йўғ-е. Мен… концертда нима қиламан.
– Сиз… Сиз Тўтиёхон, менга ёқиб қолдингиз. Йўқйўқ, ёмон маънода эмас. Худди синглимдек. Сўзининг устидан чиқадиган қиз экансиз. Дўхтирлар менга тоғнинг қатиғини ичинг дейишган. Ошқозоним чатоқ, ўшанга… Сиз менинг табибимсиз, қатиғингизни ича бошланимдан бери тузалиб қолдим. Яхшилигингизга яхшилик билан жавоб беришни истайман,