ТОП просматриваемых книг сайта:
Адабиёт- миллат виждони. Нўъмон Рахимжонов
Читать онлайн.Название Адабиёт- миллат виждони
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Нўъмон Рахимжонов
Издательство Adabiyot
Ногоҳ ёдига келган ҳолат таъсирида югуриб том ортига ўтди. Дарвоқе, бундай “ҳолат”нинг нималигини ва қачон, қай тарзда рўй беришини унинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмасди. Касалманд юраги ва ўнг қулоғининг яхши эшитмаслиги “ҳолат”га аниқ ташхис қўйиш имконини бермасди. Тўғрироғи, ҳеч қандай зарурати ҳам йўқ эди бунинг.
– Чап томонинг билан ётсанг, гурсиллаган товуш эшитиладими? – деб сўраган эди ўша кеча хотинидан.
– Ҳаммага ҳам эшитилади, – жавоб қилди Кимё.
– Меники бошқачароқ-да, – деди Тиркаш Бешим.
Бироз жимликдан кейин уйқусираган овози эшитилди аёлнинг:
– Сизда сенусовая бродикардия бор-да.
“Йўқ, сен билмайсан, бу бошқачароқ гурсиллаш” демоқчи бўлди, аммо унинг уйқусираган товуш билан гапирганини эслаб ором олишига халақит бермаслик учун индамади. Ўша товушни эшитиш, унга аниқлик киритиш учун чап ёни билан ётди. Ва эшитди ўша товушни. Нимадир худди юрак уришидай бир маромда гурсилларди. Гоҳида тўхтаб қоларди. Хотини айтган бродикардиядами ёки стенокардиядами шундай бўлади-да, юрак бир маромда урмайди. Гоҳида гурсиллашларни системага солиш, яъни неча марта ургандан кейин тўхташини ва қанча вақт оралиғида яна ҳаракатга келишини, бир дақиқада неча марта гурсиллашини санаб ётар ва бир қолипга солиб, хулоса чиқаришга уринарди Тиркаш. Хотинида ғайритабиий ҳолат рўй берган ўша кечада ҳам шундай тажриба билан машғул эди. Юрагининг гурсиллаши том орти�