Скачать книгу

нақд кунчиқиш томондаги энг охирги кўчанинг пешанасидан эсган шамолни биринчи бўлиб кутиб оладиган чеккасида. Товуш етадиган ерда ўркач-ўркач бўлиб ётган қумдан шамол юмалатиб ҳайдаган туяқорин билан янтоқни териб олиб, тандирга солаверасан. Шимол тарафда баҳору куз ёққан ёғин сувлари тўпланиб турадиган кичкинагина кўлнинг атрофидаги қамишлар билан оқбошларнинг пардай пўпаклари аллақачонлар учиб кетиб ғойиб бўлган, энди фақат япроқларнинг шамолда изиллаб, ҳуштак чалишига қўшилиб, қум аралаш чанг сочилмоқда эди.

      Тунов куни Маденнинг Чимбойдаги кўҳна юртдан излаб келган Жиянбой деган қуролдош дўсти:

      – Шаҳарлик бўлдим дейсан, мана бундай кўчма қум бизнинг овулда йўқ, – дебди.

      – Юр, сенга шаҳарлик бўлганимни кўрсатайин, – деб уни эргаштириб, шаҳар ўртасидаги “Нукус” кафесига олиб борган. Бўкиб ичган пиводан эртаси куни боши ёрилиб кетгудай оғриётган Жиянбой: “Юр, шаҳарингга яна бир бориб келайлик”, деган экан саҳарда.

      “Ҳозирги совуқларинг совуқми? Бизларнинг ёшлик пайтимизда тарашадек қотириб ташлайдиган совуқ бўлар эди…” Овулдаги Эшбой чатоқ деган оғасининг шу сўзлари эсига тушиб, Худойим унинг шу сўзларини эшитиб қолганмикин, деб ўйлади ичида. Қалпоқ дегани бундай қиш-қировли кунларда киядиган бош кийим эмас экан. Бошининг тепасини қалпоқ ёпган, очиқ қолган қулоқ, бўйин, томоқларни эса аёз муз тиллари билан кучукдек ялаб, жонингни суғуриб олгудек қаҳратон қиш бўлди бу қиш. Ҳартугул бу бош кийимни ҳам эл оралаб юриб, зўрға топган эди. Шифохонада боласини олиб ётган хотинидан хабар олгани борган Маден икки қулоғини совуққа урдириб келди. Энди қулоғини совуққа қурбон қилиш навбати буники шекилли…

      Сен бошқалардан аввалроқ бор, деб Айтжон оғаси тайинлаган эди. Кечикаётганини сезди. Ким чақирса ҳам, унча шошилавермайдиган бамайлихотирлигини тарк этолмаса керак. Бу одатини ўзгартиришга ҳам унчалик ҳуши йўқ. Тўрт йил институтда ўқиганида уни роса қистовга олишиб, насиҳат қилишган, бироқ бу одатини шоирлигига йўйиб: “Тонг отгунча шеър ёзар экан, индамай қўя қолинг”, – деган гап билан одамлар кўникиб кетишган. Бироқ бугунги тадбир бошқача. Қорақалпоғистоннинг автоном ҳукумат бўлиб тузилганининг 25 йиллиги, “буюк даҳо” туғилганига 70 йил тўлиши муносабати билан кўп одамлар мукофотланган эди. Республиканинг катта раҳбарларидан иккиси – Матеке Жуманазаров билан Наврўз Жапақов энг олий Ленин орденини олишди. Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан мукофотланганлар орасида Москвада Фанлар академиясининг докторантурасида ўқиётган Нажим Давқораев ҳам бор эди. Ибройим ўқишга кирган йилларида институт директори лавозимида ишлаган Жумек Ўринбоев ҳам ҳозир аспирантурада. Улар юбилейга чақирилган. Бугун Жумак оғаси ўзининг ораларидан қил ўтмас дўсти, узангидоши Нажим Давқораевни шу муносабат билан меҳмонга чақирган.

      Ота-бободан келаётган дастур бўйича обрўли меҳмонлар чақирилганда уларнинг димоғини чоғ қилиб, ҳурмат кўрсатиб кўнгилга яқин жонажон дўстларингни танлаб, даврага қўшасан. Бу ерга элнинг олим, раҳбар йигитларининг чақирилаётганини билганидан сўнг овулдош оғаси Айтжон Есемуратовнинг “Сен вақтлироқ бор”, деганининг маъниси шу эди.

      У

Скачать книгу