Скачать книгу

бераётган жалатуринликка ўхшаш кимсалар кўп. Афсуски, уларни супурги билан калтаклаб даврадан ҳайдаб чиқарадиган одамлар йўқ.

      Яхши, топиб айтилган сўз ҳақида гап кетганда тоғликлар шундай дейишади: «Бундай сўзнинг баҳоси эгарланган отга тенг».

      ЁН ДАФТАРЧАДАН: Маҳачқалъадаги қўшним Али Алиев зўр курашчи, тўрт марта жаҳон чемпиони. Истанбулдаги мусобақада туркиялик полвон билан олишибди. Туркиялик полвон ҳам кучли ва чаққон экан. Лекин менинг қўшним Али Алиев тажрибали бўлгани учун турк полвонини кураги билан гиламга йиқитибди. Турк полвони ўрнидан турар экан секингина тоғликларга хос тарзда сўкиниб қўйибди. Али Алиев аварча сўзни эшитиб, ҳайратдан қотиб қолибди. Лекин ундан ҳам кўпроқ турк полвони ҳайратга тушибди. Чунки Али Алиев соф авар тилида шундай дебди: «Нега сўкиняпсан, юртдош. Бу спорт, кимдир ғолиб чиқади».

      Полвонлар гилам устида бедарак кетган қондошини топган ака-укадай бир-бирини қучоқлаётганини кўрганда томошабинлар улардан ҳам кўпроқ ҳайратга тушишибди.

      Маълум бўлишича, туркиялик полвон авар оиласи фарзанди экан, бобоси Шомил асир олингандан кейин Туркияга бориб қолган. Полвонлар кейинги мусобақаларда ака-укадай, қадрдон дўстлардай қучоқлашиб кўришадиган бўлишибди.

      ОТАМНИНГ ЭСДАЛИКЛАРИДАН: 1939 йилда отамни Москвага орден топшириш учун чақиришганди. Бу унутилмас воқеа эди. У Москвадан кўкрагига орден тақиб қайтганда овул йиғилишида жамоат отамдан Москва, Кремль, мукофотларни топширган Михаил Иванович Калинин ва энг эсда қолган хотираси тўғрисида сўзлаб беришини сўради.

      Отам тартиб билан ҳикоя қилди. Сўзининг ниҳоясида шундай деди:

      – Муҳими, Михаил Иванович Калинин менинг исм-шарифимни русча эмас, аварча айтди. У менга Цадаса Ҳамзат деб мурожаат қилди, Ҳамзат Цадаса деб эмас.

      Овул оқсоқоллари ҳайрон қолишиб, мамнуният билан бошларини қимирлатиб қўйишди.

      – Мана кўряпсизларми, – деди отам, – бу сўзларни мендан эшитиб қандай хурсанд бўлдинглар. Энди мен бу сўзларни Кремлда Калининдан эшитганимда қандай хурсанд бўлганимни ўзларинг тасаввур қилиб олаверасизлар. Чиндан айтаяпман, мен бундан шундай хурсанд бўлибманки, ҳатто орден топшираётган вақтида хурсанд бўлишим кераклигини ҳам унутиб қўйибман.

      Отамнинг хурсандчилиги менга ҳам таниш ҳиссиёт.

      Бир неча йил илгари мамлакат ёзувчилари делегацияси таркибида Польшага боргандим. Бир куни Краков меҳмонхонасида кимдир менинг хонамнинг эшигини тақиллатди. Эшикни очдим. Нотаниш киши соф авар тилида мендан сўради:

      – Ҳамзатий Расул шу хонада жойлашганми?

      Мен ҳайратдан қотиб қолдим, бир оздан кейингина хурсандчилигимни изҳор қилдим:

      – Отангнинг уйи ҳамиша тинч-омон бўлсин! Сен авар фарзанди, нега Краковга келиб қолдинг?

      Меҳмон билан қучоқлашиб кўришиб хонага олиб кирдим, кун бўйи, ярим тунгача суҳбат қурдик.

      Меҳмоним авар эмас экан, Доғистон тили ва адабиёти билан шуғулланувчи олим бўлиб чиқди. У биринчи бор авар тилидаги сўзларни концлагерда, икки авар

Скачать книгу