Скачать книгу

набзи азизим бир табиби ҳозиқе топилмасму,

      Илоҳи, раҳм қил, бир дарди бедармона учратмасун.83

      Мухаммасдаги ошиқ адабий қаҳрамон Вомиқ исми иттифоқ санъати асосида турдош от тарзида келтирилган.

      Тахмисчиликда иттифоқ санъатини бунчалик маҳорат билан қўллаш жуда сийрак учрайдиган адабий ҳодисалардандир. Юқоридаги мисоллар юзасидан шундай хулосага келиш мумкинки, шоирлар ўз тахаллуслари ўрнида тахаллусларининг луғавий маъноларидан фойдаланиб, уларни турдош от тарзида қўллайдилар ва ижодкор тахаллусини топишни зукко китобхоннинг зукко ақлига ҳавола қиладилар. Келтирилган тасниф материалларидан тахаллус иттифоқининг жуда кўп ва турфа хил эканлигини тасаввур этиш қийин эмас.

      Исми шарифга тегишли иттифоқ санъати намуналари. Шеъриятда, хусусан шеър ва достонларда кўпинча шоирлар адабий қаҳрамонлар исми шарифининг луғавий маъносидан фойдаланиб исми шарифга тегишли иттифоқ санъатини яратадилар. Алишер Навоий ва унинг уйғур издоши Абдулраҳим Низорий “Фарҳод ва Ширин” достонларида Чин мамлакати хоқонининг вазири аъзами Мулкоро исмини иттифоқ санъати асосида қўллашган ўринлар бор. Бунинг иттифоқ санъатига қулайлиги боисини мулоҳаза қилсак, шундай фикрни билдириш мумкин: “Мулкоро” сўзи таркибига кўра икки ўзакдан иборат бўлиб, “мулк” – мамлакат тушунчасига, “оро” қисми “безаш” маъносига моликдир. Яъни мулкоро – мамлакатни безовчи демакдир.

      Вазири анинг мулкорои Чин,

      Анинг ақлида зебафзои Чин.84

      Ҳар иккала достонда бу вазирнинг аниқ исми айтилмайди. Балки у бунёдкорликда машҳурлиги, Чин мамлакатини бинолар билан безашда машҳурлиги учун уни эл Мулкоро деб аташади ва китобхонлар ҳам уни шу исми шариф остида биладилар.

      Ҳайдар Хоразмийнинг “Гул ва Наврўз” достонида Фархор шоҳи Мушкин ва унинг қизи Гул номларининг ёнма-ён келган пайтида ҳам қуйидаги каби таркибли иттифоқ санъати яратилгандир. Бунда Мушкин қизи Гулнинг сифатлаши вазифасида келмоқдаки, “гули мушкин” – мушк ҳидли гул тарзида тасаввур этилган:

      Кеча бўлгач гули мушкини ғамнок,

      Қилур ҳижрон элиндин пираҳан чок.85

      Муаллифи номаълум бўлган (Дурбекка нисбат берилган) “Юсуф ва Зулайхо” достонида Зулайхо ўзини жазодан қутқариш учун Юсуфга туҳмат қилишга мажбур бўлади ва эри – Миср Азизига мурожаат этади:

      Соҳир эрур, рост, бу канъони қул,

      Айла, азизим, они сан банди ғул.86

      Байтни ўқиган китобхон иккинчи мисрадаги “азизим” сўзига дуч келганида, албатта, Азиз исмини эсга олади. Ҳолбуки матн мазмунига нисбатан асосий фикр киши қадрлилиги – азизлиги билан алоқадордир.

      Китоб номлари билан боғлиқ иттифоқ санъати намуналари. Шоирлар китобхонни ҳайратга солиш учун китоб унвонлари маъносидан ҳам иттифоқ санъати яратишда фойдаланадилар. Бадиий талқинда муаллифлар шундай устакорлик қиладиларки, кишилар ва уларнинг ҳис-туйғу ёки ижтимоий муносабатларига доир талқинларда беихтиёр айрим китобларнинг номларини китобхон ёдига туширадилар. Аслида эса, матнда китоб

Скачать книгу


<p>83</p>

Алишер Навоий номидаги СамДУ ўқит.-профессорларининг 1966 йилги XXIV илмий анжумани материаллари. Филология серияси. Самарқанд, 1969, 161-бет.

<p>84</p>

Низорий, Достонлар, ДБАН, 1970, 19-бет.

<p>85</p>

Лутфий, Девон, Гул ва Наврўз, ДБАН, 1965, 403-бет.

<p>86</p>

Ўзбек адабиёти, 1-жилд, ДБАН, 1959, 110-бет.