Скачать книгу

ҳаракати қоидасини бузиб эдим, қозоқ инспектори тўхтатди. Астойдил жазолайдиган кайфиятда эди, гувоҳномани кўргач, айбимни кечирди. “Фалак”, “Сомон йўли элчилари ” қиссалари Абдулҳамид Марҳабоевнинг таржимаси туфайли қозоқ ўқувчиларига етиб борди. Абдулҳамид оға билан хат ёзишиб турардик. Мактубларини “Тахир туғыс” деб бошлардилар. Тошкент яқинидаги Қозоғистоннинг “Сари оғоч” санаторийсига келган пайтлари албатта бизникига қўниб ўтардилар. Шундай ташрифлардан бирида меҳмон кутаётган гўзал қозоқ қизининг суратини совға қилдилар. “Тахир туғыс, Алматы эскерткiшi сенин уйинде де турсын. Абдул-Ҳамид”, деб имзо чекилган бу совға салкам қирқ беш йилдан бери уйим тўрида турибди.

      Саксонинчи йилларнинг охирларида Жомий ҳазратларининг таваллуд тўйларини ўтказиш тадориги бошланди. Қувонарли томони шундаки, бу тўйни ўтказишга икки жумҳурият зиёлилари жалб этилди. Тожикистонда ташкилий ишлар академик Муҳаммад Осимий, бизда академик Азиз Қаюмов раҳбарлигида олиб борилди. Тўй Самарқандда бошланиб, сўнг Тошкентда, кейин Тожикистонда давом этиши режалаштирилган эди. Дастлабки ишлар ўзаро хат ёзишув ва телефондаги сўзлашувлар орқали амалга оширилди. Тайёргарлик ишлари ниҳоясига етай деб қолганда Душанбедан фан доктори Аълохон Афсахзод акамиз келдилар. Азиз Қаюмов домламиз бу пайтда Ёзувчиларнинг дўрмондаги Ижод уйида эдилар. “Меҳмонни шу ерга олиб келинг, баҳаво жойда дам олиб қайтадилар”, дедилар. Икковимиз автомашинанинг орқа ўриндиғига жойлашиб, жўнадик. Ўша ойларда Ўзбекистоннинг раҳбари Рафиқ Нишонов қайсидир мажлисда “Ибн Сино тожик халқининг буюк фарзанди”, деб ўзбек зиёлиларини ранжитган эди. Сир эмаски, бу масалада олдиндан кераксиз фикрлар олишуви мавжуд эди. Фақат Ибн Сино эмас, бошқа улуғларнинг номи ҳам ўртада “талаш” эди.

      Душанбелик доктор Аълохон Афсахзод билан йўлда кетатуриб бу ҳақда гаплашишини ўйламаган эдим. Меҳмон кутилмаганда Нишоновнинг гапини эслаб, бунга зиёлиларнинг муносабатини сўрадилар. Жавобан дедимки:

      “Муносабатни ўзингиз ҳам ҳис қилгандирсиз? Агар айни шу гап тескарисига жаранглаганда тожик зиёлилари нима дердилар? Шахсан каминанинг фикрини билмоқчи бўлсангиз, зиёли сиёсатчидан ҳар томонлама устун туриши керак. Чунки зиёлига Худо томонидан берилган зеҳн, эгалланган билим, таҳлил қилиш ва тўғри хулоса чиқара олиш қобилияти айрим сиёсатчиларга берилмаган. Уларнинг тарихга, маданиятга доир фикрлари субъектив (шахсий, фақат ўзларига хос), илмий ҳақиқатдан узоқ бўлиши мумкин. Хўп, Нишонов шундай дебди, буни фожиа сифатида қабул қилиш керакми? Нега? Унинг гапидан кейин нима ўзгарди? Тўрт-беш тожик зиёлиси қувонгандир, тўрт-беш ўзбек зиёлиси ранжигандир. Шу холосми? Ҳа, шу холос. Нишонов Ибн Синони “тожик” деб эълон қилгач, дунё аҳли сизларнинг ҳузурингизда тиз чўкиб, шарафлашдими? Йўқ, бу гап саҳрога томган ёмғир томчидай изсиз кетди-ку? Дунё илм аҳли учун Ибн Синонинг ёки бошқа алломанинг миллати мутлақо аҳамиятсиз. Дунёнинг қайси илмий даргоҳида “Биз фақат қадим

Скачать книгу