ТОП просматриваемых книг сайта:
Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-897-5
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Мен хаёлан кўраман хирмонларнинг ортидан,
Тонгги бўсадан кечган келинларнинг жамолин.
Арслон қайтмас изидан, ўғил бола – шартидан,
Этик ечмай сув кечган куёвларнинг камолин
1977 йил Совет Иттифоқида катта байрам, тантана йили – биз ҳозир “Ўктабрь тўнтариши” деб атаётган, у дамда “Улуғ Октябрь Социалистик революцияси” дейилган сананинг 60 йиллик тўйи. Байрам ноябрь ойида нишонланса-да, тайёргарлик Янги йилнинг биринчи куниданоқ бошланган. Деҳқонлар, ишчилар зиммаларига оширилган мажбуриятлар олган, адабиёт, рассомлик, театр, кино… соҳасида турли кўриклар эълон қилинган… (Ҳатто сиёсатни тан олмайдиган Маҳмуд Саъдинов ҳам “Байрам сони учун шеър ёзиб беришни қайси шоирдан илтимос қилсам экан”, деб бош қотира бошлаган кезлар…) Пахтачиликда ҳар йили қандайдир янгилик, ташаббус пайдо бўларди. Мухбирларнинг йил бўйи ёзган “тасанно”лари дуо ўрнига ўтармиди, ҳар ҳолда ташаббускор одам мавсум охирида қаҳрамонлик унвони билан шарафланарди. Байрам арафасида Сирдарёда шундай деҳқон пайдо бўлди. Минг тонна пахта терувчининг иши пуч экани журнал саҳифасида исбот этилгач, бунақа ясама қаҳрамонларга кўпам аҳамият бермай қўйгандик. Шунинг учун сирдарёлик пахтакорнинг қўшқаторда пахта экишига дастлаб аҳамият бермадик. Уни шарафлаш режамизда