Скачать книгу

мустаҳкам қалъа қурдирдингиз, бу таҳсинга лойиқ, аммо мазлумларнинг оҳу нолаларига қарши нима барпо эттирдингиз? Сиз адолат ва эҳсон қалъаси қуришга, хайрли дуолардан аскарлар бунёд этишга ғайрат кўрсатинг!.. Чунки адолат ва эҳсон қалъаси бу каби мингларча чўнг истеҳкомлардан яхшироқдир. Халқнинг омонлиги, дунёнинг барқарорлиги шундандир… – деб жавоб қилди Баҳо Валад.

      Бу сўзларни жон қулоғи билан эшитган Султон Аълоиддин Баҳо Валаднинг хайрли дуолар қилишини истаб, этагини кўзларига суртиб, қўлларини ўпади ва миннатдорчилик тариқасида Қўнё қалъаси шарқидаги саройнинг боғини Cултон ул-уламога нисор этади.

      Анча вақт ўтиб, Баҳо Валад муридлари билан шаҳар атрофини кезаркан, бу ердаги кичик бир тепаликка ишора қилиб:

      – Менинг ва болаларимнинг, авлодларимнинг мозорлари шу ерда бўлгай. Бундан кейин бу ер жон ва кўнгил боғи, ҳаққа эришганлар мақомидир, – дейди. Не ажабки, йиллар ўтиб, Баҳо Валад вафот этгач, худди шу ерда дафн этилади. Мавлононинг мақбараси ҳам шу ерда қад кўтаради…

      Баҳо Валаднинг сабоқлари, ваъзлари ва насиҳатлари муриду шогирдлари томонидан қаламга олиниб, “Маъориф” номи остида уч жилд ҳолида тартиб берилади. Тағин тўртинчи бир жилд бор эдики, бунда кундалик ҳаётий муҳим воқеликлар қайд этилган хотира дафтари ҳисобланади. Баҳо Валад ўз асарларида файласуфларни жиддий танқид остига олади, уларга танбеҳ тарзида шундай хитоб қилади:

      – Сиз қалб ҳузур-ҳаловатидан воз кечиб, турли шубҳа ва васвасаларга тушмоқдасиз. Ҳақиқат сизга шоҳ томирингиздан ҳам янада яқин бўлгани ҳолда, бекорга талмовсираб турмоқдасиз. Сизнинг бу ҳолингиз ниҳоятда ачинарлидир.

      Бошқа бир ўринда эса:

      – Пайғамбаримизнинг йўлидек тўғри бир йўл кўрмадим. У йўқ экан, борлиқ ҳам йўқ эди. На фикр, на ҳис, на ашё, на юлдуз, на фалсафа, на ҳикмат… У келди-ю, Қуръони Карим нозил бўлди ва ҳамма нарса унда мужассам бўлди, – дейди.

      Баҳо Валад ҳақиқат ва Ислом шариатини бирлаштириб, энг аввало, нафс деган тийиқсиз жониворни енгган мутавозе инсон ҳамда узоқни кўра олган етук мутасаввуф олим эди.

      БАҲО ВАЛАД БОҚИЙ ДУНЁГА КЎЧДИ

      Баҳоуддин Валад Қўнёга кўчиб келгач, бор-йўғи икки йил яшади, холос. Ёши саксон бешдан ошиб, кексалик заиф баданига бутун юки билан чўкканди. 1231 йилнинг қишида қўққисдан бетоб бўлиб ётиб қолди. Бетоблигининг учинчи куни, яъни 12 январь жума, тушга яқин Унинг руҳи фоний оламни тарк этди.

      Вафотининг эртаси куни жаноза маросимида Султон Аълоиддин бошчилигида барча умаро ва уламолар ҳозир бўлишди. Йиғилган мингларча халқ тобутни елкама-елка кўтариб, Султон томонидан бир пайтлар тортиқ қилинган боғга олиб боришди. Салжуқийлар саройида қирқ кун мотам тутилиб, бу давр мобайнида Cултон ул-уламо Баҳо Валаднинг хотири учун Султон ва амирлар отга минишмади.

      Маълум бир муддатдан сўнг мозорнинг тоши лавҳи ҳозирланиб, унда шундай сўзлар битилди:

      “Оллоҳ боқийдир. Бу ер улуғимиз, мўътабаримиз, дин ва шариат пешвоси, ҳикмат манбаи, суннатга қайта жон ато этган, бидъатни

Скачать книгу