ТОП просматриваемых книг сайта:
Латте омили. Джон Дэвид Манн
Читать онлайн.Название Латте омили
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-223-5
Автор произведения Джон Дэвид Манн
Издательство Asaxiy books
– Ростдан ҳам кетишим керак, – деди Зои узр сўраб. – Суҳбат учун раҳмат.
У ҳозир бўлган воқеани “суҳбат”дан бошқа нима деб аташ мумкинлигини билмасди. Санъат дарсими? Манзарани тўғри тасвирга олиш ҳақидаги қайдларми?
– Сиз билан гаплашганимдан хурсандман, – деди Ҳенри Зои ўрнидан туриб, эшик томон юраркан. – Хоҳлаган пайтингиз яна келаверинг.
Зои ўттиз учинчи қаватга кўтарилганида, офисда иш аллақачон бошланиб, ҳатто авжига чиқиб бўлганди. У ғайратли стажёр билан уч дақиқа ичида гаплашиб олди, кейин санъат бўлимига қўнғироқ қилди, ундан сўнг ноутбукини очиб, ўз ишига шўнғиди.
Шундай бўлса-да, у “Елена”даги ғалати бариста билан бўлган сирли суҳбатни хаёлидан чиқара олмади. Барбара нима деганди? У нарсаларга бошқача кўз билан қарайди. “Буниси аниқ”, – пичирлади у ўзига. У Ҳенри билан бўлган учрашув ҳақида қанчалик кўп ўйласа, бу учрашув унга шунчалик ғалати, тушунарсиз бўлиб туюларди.
“Қаерда турганингиз ва у ердан нимани кўраётганингиз суратнинг қандай чиқишини белгилайди. Ўзингиз истаган тасвир манзараси мана шуларга боғлиқ. Нимани назарда тутганимни тушуняпсизми?”
Очиғи, қиз бунга умуман тушунмади.
Кейин унинг қаҳваси ҳақида бир эслатма бор эди. “Агар шу латтени сотиб олишга қодир бўлсангиз, унда фотосуратни ҳам сотиб олишга қурбингиз етади.”
Кейин эса буниси:
“Балки, ўйлаганингиздан кўра бойроқдирсиз?”
Буниси нима дегани экан?
Ўша кеча Зои яхши ухламади.
Дарҳақиқат, у ҳеч қачон яхши ухламаган. У одатда эрталаб соат икки-уч атрофида уйғонади ва бошида уни безовта қиладиган фикрлар айланиб юргани туфайли қайта ухлай олмайди. Зои айнан нимадан ташвишланаёт ганини билмас, бу умумий хавотирга ўхшаган нарса эди.
Аммо ўша кеча одатдагидан ҳам ёмонроқ бўлди. У уйғониб кетганидан сўнг яна ухлаб қолди, лекин бу сафар хавотир уни уйқусида ҳам қувиб етди.
У спорт залидаги югуриш йўлакчасида югураётганини туш кўрди ва ҳеч қандай тугмага тегмаган бўлса-да, бирдан ускуна ўзўзидан тезлаша бошлади. Муаммо йўқ: у қадамини тезлатди. Машина бўлса тўсатдан янада тезлашди. У тағин ортда қолмаслик учун машина тезлигида югуришга ҳаракат қилди. Тезликни пасайтириш учун тугмани босишга уриниб кўрди, лекин уддалай олмади, йўлакчада эса тезлик тобора ошиб борарди. У энди бор кучи билан югурар, юраги қинидан чиқиб кетай дерди, лекин машина тезлиги қатори югуролмай қолди…
У энтикиб уйғонганида, футболкаси тердан ҳўл бўлиб кетганди. Зои оҳиста ўринга ўтирди ва қоронғида пайпаслаб ёнидаги столдан стакандаги сувни олди. Кўзлари қоронғиликка ўрганди ва юрак уриши ҳам пасайиб, астасекин меъёрий ҳолатга қайта бошлади.
Бу оғир тушни шарҳлаш учун психология фанлари номзоди бўлиш шарт эмас. Зои аслида ҳафтасига эллик соатлик “югуриш йўлакчаси”да ўзини назорат қила олмаётганди. Эрталаб Бруклиндан Манҳэттенга, кечқурун эса Манҳэттендан Бруклинга