Скачать книгу

мирзонинг гувоҳлик беришича, самарқандликлар Бобурнинг ўз мақсадига эришиш, яъни Самарқанд тахтини қўлга киритиш учунгина бундай сиёсий ўйиндан фойдалангани, бошқача айтганда, шиалик либосини кийишга мажбур бўлганини билишарди. У Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг қонуни асосида тахтни қўлга киритгач, яна ўз эътиқодига, яъни сунний мазҳабига қайтади ва унга содиқ қолади, деб умид қилишган эди. Лекин натижа улар кутганча бўлмади. Бобур Шоҳ Исмоилнинг ҳарбий ёрдамидан воз кечишдан чўчиди, чунки бундай ҳаракат унинг учун катта хавф туғдириши мумкин эди. Бу унинг кечирилмас ҳаракати эди. Саккиз ой илгари олқишлар билан Самарқанд тахтига таклиф қилинган Бобуршоҳни маҳаллий аҳоли Шайбонийнинг жияни бўлмиш Убайдуллахонга алмаштиришга қарор қилди. Ўз эътиқодидан қайтган суюкли ҳукмдордан кўра жиззаки, эътиқоди сунний бўлган Убайдуллахон маъқул кўринди. Натижада Бобур Самарқандни учинчи бор тарк этишга мажбур бўлди.

      Бу муваффақиятсизликдан сўнг Бобурнинг нигоҳи Кобулнинг кўп ҳукмдорларини мафтун этган ғаройиб ўлка – Ҳиндистонга қаратилди. Илгари ҳам мусулмон ҳукмдорлардан бир нечаси Ҳиндистонга ғолибона юриш қилган эдилар. Уларнинг баъзилари эса унинг бойликларини талаш учун, баъзилари бу ўлканинг бойлиги ва ҳосилдорлиги жозибасига дош беролмасдан шу ерда қолиб ҳукм юритиш учун келган эдилар.

      Бобур қўшини бу Ҳайбар довони орқали уч марта юриш қилди. 1524 йилги тўртинчи юришида у Лаҳўргача борди ва уни қўлга киритди. Бу вилоятни Бобуршоҳ бобокалони Темурбекдан қолган мулк, деб ҳисоблар эди. Шу боис уни ўз тасарруфига ўтказиб олди. Бу борада Бобур ҳақ эди, чунки Темурбек Панжобдан кетишда у ерга Хизирхон исмли ўз кишисини ҳоким этиб тайинлаган эди. Хизирхон бу ерда саййидлар сулоласига асос солди ва 1414 йилдан 1551 йилгача шу ҳудудда ҳукм юритди. Кейинчалик бошқарув тизими афғон султонларидан бўлмиш Лўдийлар сулоласи қўлига ўтди. Бобур Ҳиндистонда ўз омадини синаб кўриш учун юришга отланганда, бу сулола унинг бу ерга келаётганидан хабар топган эди.

      Деҳли тахтида ўтирган султон Иброҳим Лўдий отаси Искандар Лўдий вафотидан сўнг 1517 йилда бошқарув тизимини қўлга олган эди. У бир бутун яхлит салтанат эгаси эмас, балки боши бир жойга мажбуран қовуштирилган хонликлар йиғиндисидан иборат уюшма раҳбари эканини англаб ололмас эди. У ҳукм юритадиган ҳудуд жанубий-ғарбда Бенгалия чегараларигача етиб борарди. Агра атрофидаги Дўлпур ва Чедерий вилоятлари ҳам унинг измида бўлиб, Панжобда ҳам унинг ҳукми тан олинарди. Жануб томонда эса унинг таъсири Марказий Ҳиндистондаги Бунделкҳанд вилоятигача етиб борарди. Унинг мамлакат бошқарувидаги таъсири кўпроқ рамзий кўринишда бўлиб, ҳақиқий бошқарув тизгини асосан унинг қариндошлари бўлмиш афғон сардорлари қўлида эди. Улар Иброҳимга буюк ҳукмдор сифатида эмас, балки ўзлари қатори бир сардор сифатида муносабатда бўлар эдилар. Лўдий султонларидан фақат иккитаси Иброҳимга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, унга ўз садоқатини билдиришарди.

      Шунга қарамасдан, Иброҳим

Скачать книгу