ТОП просматриваемых книг сайта:
Лўли. Амина Шенликўғли
Читать онлайн.Название Лўли
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-900-8
Автор произведения Амина Шенликўғли
Издательство Yangi asr avlodi
Мурғак қизалоқ инсоннинг сотилишини даҳшат ила тасаввур қиларкан, вужуди титраб кетди.
Аёл кетгачгина болалар ўйинига киришиб, бу бадбин хаёллар таъқибидан қутулгандек бўлди.
Серпил онасининг шу қадар машаққатлар эвазига пул топишга мажбур бўлаётганини билгани учун отасидан қаттиқ ранжирди. Моддий қийинчиликлар соясида унинг қўшиқчиликка бўлган ҳаваси тобора ортиб борарди. Кўнглида «Онамни фақат шу йўл билан қутқазаман», деган ишонч бор эди. Кичкина қизалоқнинг миясини шу ўй тамомила эгаллаганди. Афсуски, одамларнинг аксарияти Яратган инъом этган ақлни унга бандалик, итоат учун эмас, балки шайтон ва унинг малайларига хизмат қилиш учун сарфлашади.
Орадан кунлар ўтди. Серпил онасининг назоратида болаларни овқатлантириб ўтирарди. Улардан бири Серпилни саволга тутди:
– Сейпил опа, сиз мени отамни танийсизми?
Серпелнинг ичида нимадир узилгандек бўлди. Афсус билан жавоб қайтарди:
– Мен сенинг отангни кўрмаганман-ку?
Бола давом этди:
– Йашмини ҳам кўймаганмисиз?
– Йўқ, расмини ҳам кўрмаганман.
– Мен кўйганман, отам жудаям чийойли. У кейинйоқ келайкан.
Бир неча ойдирки, бу бола фақат шуларни гапирарди. «Отам келайкан», дерди. Онаси бир газетада қайсидир эркакнинг расмини кўрсатганидан бери «Бобомнинг расмини кўрдим», деб қувониб юрарди.
Дарди бедаво тенгсизлик оналарни ўз болаларига ана шундай «сохта оталар» ҳақидаги чўпчаклар тўқиб чиқаришга ундарди.
Газетадаги ота… Болакай газетада расми чиққан эркакни умид билан кутарди. Бу ерда яна қанча болалар бор у сингари… бу болаларнинг аҳволи ҳар қандай юракни ларзага соларди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган бугунги ривожланган мамлакатлардаги бузуқлик ва фаҳш маҳсули эди улар. Бир бузуқ эркак ва зинокор аёлнинг хатоси жабрини ана шу бегуноҳ гўдаклар тортарди.
Бу зулмат бир бошқача зулмат,
Кўз очирмас сени, жон болам.
Одамийлик ўлган бу фурсат,
Унутмагин ҳеч қачон, нолам.
Сен туғилмай сотилди онанг,
Зиндонларга сени отдилар
Дунёйингни қилиб тору танг,
Оғир гуноҳларга ботдилар…
Нариги уч нафар боланинг оналари ҳам Серпилларникига келган, улар ҳам болаларини эркалатиб ўтиришарди. Серпил бир чеккада турганча, уларни кузатарди. Аёллардан бири курсига ўтириб, дугонасига ҳасрат қиларди:
– Эркакларнинг кўнглини овлаш ҳам жонга тегди, Нолон! Бугун битта ҳезалак роса асабимга тегди. Ҳали қараб турсин, вақти келиб, туғилганига пушаймон қилмасамми?
Иккинчи аёл кулиб сўради:
– Нима қилди сенга?
– Нима қиларди? Ўзи олтмишга кирган чол! Ишини эплолмагани учун мени айблади. Нималар деганини билсанг эди… Мен ҳам қараб ўтираманми? Гапириб ташладим. Беномус экансиз, десам, менга ваъз ўқишни бошлади. «Мен номусли одамман, бунақа гапларни менга гапирма», деб ўша эски ҳақоратларни қалаштириб ташлади. «Э, – дедим, – ор-номусдан ҳамма гапирсаям сиз жи-имгина ўтиринг. Номусли одам фоҳишахонада