Скачать книгу

унинг бағридаги фикр, ҳис-ҳаяжонни чуқур уқиб етиш учун муайян маънода муаллифнинг даражасига кўтарилиш керак. Биргина «Наъматак» шеърини эслайлик. Бу асар, адабиётшуносликда таъкидланганидек, сўз сеҳри билан қад кўтарган гўзалликнинг тенгсиз обидасидир… Қизиқ, кейинги йилларда Ойбекнинг поэтик тажрибасига қизиқиш ғоят кучайди. Ҳозирги ёшлар шеъриятида, янгича поэтик мушоҳадага мойил қаламкашларнинг изланишларида Ойбек лирикасига бориб туташадиган жиҳатлар кўп… Шоир достонлари-чи! «Ўч», «Даврим жароҳати» бадиий баркамоллик томонидан бу жанрнинг ҳар қандай нодир намуналари билан беллаша олади. Мен аминманки, Ойбек ижодий мероси фақат лирика ва поэмалардан иборат бўлганида ҳам у адабиётимизнинг мумтози бўлиб қолаверар эди.

      Ойбек таржималари, хусусан, «Евгений Онегин» таржимаси адабиётимизда улкан воқеа бўлган. Унинг адабиётшунослик, танқидчилик соҳасидаги фаолияти, Навоий ҳаёти ва ижодига оид тадқиқотлари бир етук танқидчи, адабиётшунос умр бўйи эришиши, улгуриши қийин, кўплар учун орзу бўлган чўққидир. У ўрта мактаб ва олий ўқув юртлари учун адабиётдан бир қатор дарслик ва хрестоматиялар ҳам яратган… Аммо булар гўё йўлйўлакай амалга оширилган ишлар. Ойбек аввало прозаик, романнавис сифатида ўзбек адабиётини бир қадам олға силжитган санъаткор. Қисқаси, Абдулла Қаҳҳор айтганидай, Ойбекнинг қирқ йиллик ижодий фаолияти тўрт юз йилга тенг келадиган фаолиятдир.

      ЁЗУВЧИ. Чамаси, ижтимоий-маънавий тараққиёт, адабиёт ва санъат ривожининг кескин бурилиш, дадил кўтарилиш паллаларида кўпинча ана шундай кўп қиррали истеъдод соҳиблари етишиб чиқади. Сиз айтган хусусиятлари билан Ойбек рус адабиёти классикларига, хусусан, рус адабиётининг асосчиси А.C.Пушкинга ўхшаб кетади. Ахир биз Пушкин деганда фақат дилбар лирик шеърлар, «Боғчасарой фонтани», «Руслан ва Людмила» каби ўлмас поэмалар, тенгсиз шеърий роман – «Евгений Онегин» муаллифинигина эмас, «Борис Годунов»дек етук трагедия, «Дубровский», «Капитан қизи» сингари ажойиб қиссалар, Пугачёв қўзғолони тарихига бағишланган худди бугунги ҳужжатли проза намуналарига ўхшаб кетадиган асарлар ва ўзи асос солган «Литературная газета»да эълон этилган, ўз даври адабиёти ривожининг муҳим масалаларига бағишланган кўплаб теран адабийтанқидий мақолалар муаллифини ҳам тушунамиз. Биласиз, Ойбекнинг Пушкинга ихлоси ниҳоятда баланд бўлган, Пушкиннинг ижодий жасорати, у яратган асарларнинг реалистик қудрати, маҳорат, санъат сирлари ҳамиша уни ўзига мафтун этган. Ойбек ҳам устоз изидан бориб, ҳам шеъриятда, ҳам насрда, ҳам таржима ва адабиётшуносликда бирдек маҳорат билан ажойиб асарлар яратганки, бу ҳол бизни қойил қолдиради.

      ТАНҚИДЧИ. Ойбекнинг серқирра ижтимоий фаолияти, инсон, граждан, ташкилотчи – раҳбар, жамоат арбоби сифатидаги хислатлари ҳам ғоят ибратли. Ёзувчилар уюшмасининг раҳбари, Фанлар академиясининг академиги, ношир сифатида қилган ишлари, фан заҳматкашлари, ижодкорларга кўрсатган хизмат – саховатларини айтмайсизми…

      ЁЗУВЧИ. Адабиёт тарихидан

Скачать книгу