Скачать книгу

чиқмаган. Яқинда Фотиманинг қулоғига Заҳро қилмишидан пушаймонлиги, бундан ҳам асосийси, у диабет билан оғригани ҳақидаги хабар етиб келди. Заҳро телефонда Фотиманинг овозини эшитганида йиғлаб юборди, Фотима уни Ҳожи Оғанинг ҳаж сафари зиёфатига таклиф қилганида эса яна йиғлади. Аммо, асосийси, Ҳожи Оға энди ўзига тўқ одам эди. Синглиси билан ярашиш энди уни пулидан айирмасди.

      Диабет Заҳронинг юзини очган эди. Унинг семирган юзи ажинларни тарқатиб юборибди. Унинг ёнида эри Муҳаммад ва улғайиб қолган икки ўғли турарди, улардан бири хотинини ҳам олиб келибди. Уларнинг баридан пулнинг бошқа ҳид билан адаштириб бўлмайдиган ифори таралаётган эди. Анбар ва мушк. Баҳмал каби силлиқ табиий чарм. Майин шойидан тикилган чодра. Бармоқ ва қулоқлар тилла билан қопланган. Муҳаммад оч рангли тасма билан боғланган гуллар солинган катта қутини қучоқлаб олган эди. Ҳозирги кунда гул қиммат, шунинг учун бу қимматбаҳо совға ҳисобланади. Иккала ўғли эса полиэстер аралаштирилмаган ва ўзига лоп-лойиқ турган ғарбона костюм-шим кийган эди. Учала эркакнинг ҳам соқоли қиртишланган. Улар замонавий анъанадор оилалардан эди, хонага кирганида Ҳожи Оғанинг бирдан ҳасади келди. Улардек бўлишни Ҳожи Оға ич-ичидан истар эди.

      Муҳаммад божаси Ҳожи Оғанинг диндорлашганини эшитиб, ҳурмати ошди. Унинг ўзи пул ортидан қувиб, маънавий бойлик тўплашга вақти бўлмаганди. У Ҳожи Оғани сўнгги диний сафари билан табриклаётганда, опа-сингиллар бир-бирини бағрига босди ва ошхонага кириб кетди.

      Заҳронинг катта ўғли Амир-Али зиёфатга келмаслик учун роса ҳаракат қилди. Лекин хонадонга кирганида қолиш учун сабаб топди – Сумайя. Унинг кўримсиз қизалоқдан ақлни шоширадиган ўсмир қизга айлангани Амир-Алини ҳайратга солди. Унинг кўзлари кўк, бурни эса тўғри ва чиройли, қизил лаблари Амур13 камони сингари эди. Териси ҳам доғсиз, пардози эса билинар-билинмас эди. Уйда у оёғига ялтироқ балетка кийиб юрарди. Бу маҳалладаги бошқа қизлар киядиган кўримсиз елим шиппак эмасди. У чодрани бироз бўшатганди сочлари замонавий усулда бўялгани ва бир қулоғига учта зирак тақиб олгани кўринди. Амир-Али ҳайратдан ёқа ушлади – Хуросон майдонида яшайдиган камбағал холаваччаси пирсингни билса-я! Айнан мана шундай майда нарсалар Амир-Али учун муҳим эди. Улар Сумайя Амир-Алининг дунёсини тушунишига ишора эди.

      Амир-Али миллий қадриятларга эга, аммо гўзал кўринишга ҳаракат қиладиган қизни хоҳлаганди. Амир-Али чодра ўрайдиган қизларда бу икки нарсадан фақат бири бўлишини биларди. Улар ё бесўнақай, хунук шиппак кияр, ё пешоналари ботокс билан силлиқланган, оёғига учли баланд пошнали пойабзал, бойроқлари Дубайда чиқариладиган қизил тагчармли “Louboutin” туфлиларини киярди. Ундайларни Амир-Али қора чодрадаги бўрилар дерди. Унақалар гап қайтаради ва айёр бўлади, улардан яхши хотин чиқмайди.

      Хонадаги бир нечта йигит Сумайянинг эътиборини тортмоқчи бўлди. Амир-Алининг қалбида рақобат ҳисси уйғонди. Сумайя унинг холаваччаси, агар мана шу паст табақа йигитлардан бири

Скачать книгу


<p>13</p>

Амур – қадимги Рим мифологиясида севги Худоси. Дастлаб Амур камон ва ўқ билан қуролланган қанотли йигит сифатида, кейинчалик одамлар ва Худоларни севги азобига мубтало қиладиган муғомбир бола сифатида тасвирланган.