Скачать книгу

ҳар бир тола”миш!.. Мана, улар нимани қадрлашади!

      – Албатта, бораман, – деди Ҳенри Фостер.

*

      Мустафо Монд тингловчилар томон эгилиб, уларга қарата кўрсаткич бармоғини силкитди.

      – Сиз, шунчаки, фараз қилиб кўринг, – у шундай оҳангда гапирардики, ёш талабаларнинг юраги увишиб, пешоналаридан совуқ тер чиқа бошлади. – Бачадонли онангиз борлигини тасаввур қилиб кўринг.

      Яна ўша бешафқат сўзлар. Лекин энди уларнинг ҳеч бири жилмаймади.

      – “Оила билан бирга яшаш” нима эканини кўз олдингизга келтириб кўринг.

      Талабалар уриниб кўришди, аммо уддалай олишмади.

      – “Уй” нима эканини биласизми?

      Улар бошларини чайқашди.

*

      Ленина Краун ўзининг ним қоронғи, лоларанг ертўласидан ўн еттинчи қаватга лифтда кўтарилди. У ердан чиққач, ўнгга қайрилди ва узун йўлакдан ўтиб, тепасига “Аёллар ечиниш зали” деб ёзилган эшикни очди-ю, ғала-ғовур, билаклар, сийналар ва аёллар ич кийими қоришиб ётган муҳитга ғарқ бўлди. Юзта ваннага шовуллаб оқиб тушаётган илиқ сув шалоплаб ерга сачрарди. Саксонта тебранма-вакуумли уқаловчи ускуна гувиллаб ва вишиллаб ишларкан, шовқин кўтаришда бир-биридан қолишмаётган саксонта нозик жинс вакиласининг таранг, қуёшда куйган баданларини сўриб, уқалаб қўймоқда. Синтетик мусиқа автоматидан суперкорнет яккахон хониши янграмоқда эди.

      – Салом, Фанни, – шкафи ёнма-ён жойлашган ёшгина қиз билан саломлашди Ленина.

      Фанни Тиқинлаш залида ишларди. Унинг фамилияси ҳам Краун эди. Аммо дунёнинг икки миллиард аҳолиси учун жами ўн минг исм қўллангани боис, бунақа ўхшашликдан ҳеч ким ҳайратланмасди.

      Ленина курткасидаги, шимининг ўнг ва чап тарафидаги, сўнг сийнабандидаги замокларни (икки қўлининг тезкор ҳаракатлари билан) пастга туширди. Бунинг учун тўрт марта уринишига тўғри келди. Сўнг кийимларини ечиб, пайпоқ ва пойабзали билан ванналар бўлмасига кириб кетди.

*

      Уй, уй – бир неча ҳужрада бир эркак, вақти вақти билан аёллар ва бир гала ўғил ҳамда қиз болалар билан тўлган. Дим, тор ва бу ҳам етмагандай, ивирсиган; зулмат, касалликлар, қўланса ҳид.

      (Бош Нозир бу турмани шу қадар жонли тасвирлаб бердики, бир таъсирчанроқ талабанинг ранги оқариб, мазаси қочишига сал қолди.)

*

      Ленина ваннадан чиқиб обдан артинди, девордан осилиб тушган узун шлангни олди, унинг оғзини, худди ўзига ўқ узмоқчи бўлаётгандай, кўкрагига тўғрилади ва тепкини босди. Илиқ ҳаво оқими унга бағоят майин хушбўй кукунни пуркади. Раковина тепасидаги саккизта махсус жўмракча саккиз турли одеколон ва атир учун мўлжалланганди. У чапдан учинчисини буради, қўлларини атирга тутиб, ўзига сурди-ю, пойабзали ва пайпоғини кўтарганча бўшаган тебранма-вакуум томон юрди.

*

      – Шахсий уй худди моддий жиҳатдан бўлгани каби, руҳий жиҳатдан ҳам ифлос ва жирканч эди. Руҳий томондан у ахлат ўраси, қуён уясига ўхшарди. Бу тузоқ ичида улар ўзаро ишқаланиб, қаттиқ қизиб, ҳиссий кечинмаларга қоришиб, сасиб кетардилар. Бу қандай бўғиқ яқинлик эди, оилавий тўда аъзолари орасидаги қандай хатарли,

Скачать книгу