Аннотация

Ҳусния исмли оддий бир қишлоқ аёлининг оила мустаҳкамлиги ва фарзандларининг бахти камоли учун кураши, матонати, жасорати, садоқати ва шижоатига бағишланган мазкур асарда мустақил Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатининг бошланиши, қишлоқ фаровонлиги ва юрт тараққиёти муаммолари ҳақидаги қизиқарли воқеалар ўз ифодасини топган.

Аннотация

Халєимизда “Жон омон бўлса, умид ўлмайди”, “Ўлимдан бошєа іар нарсанинг чораси бор” деган доно иборалар мавжуд. Муаллиф мазкур асарида ана шу іикматларни гўё ўзига шиор єилиб олгандай олја интилади. Асардаги Маржон табиб образи одамларнинг неча асрлик орзу-умидларини амалга ошира олувчи халє єаірамони бўлиб, “Дард меімон – тана єўрјон” эканини амалда исботлай билади. Аммо унинг тадєиєотларини, амалий тажрибаларини, даволаш муолажаларини шифокор маслаіатисиз такрорлаш асло мумкин эмаслигини эслатиб ўтмоєчимиз. Чунки ёзувчининг хаёлоти ва бадиий тўєималари амалий тиббиёт єоидаларига мос келмаслиги мумкин. Жумладан, муаллифнинг мазкур асардан асосий маєсади бир табиб таєдири ва унинг муіаббати тарихини баён єилишдан иборат.

Аннотация

Яқин тарихимизда жамиятда чирмовиқдай кенг тарқалган иллатлар халқимиз тинкасини қуритган эди. Асардаги воқеалар асосан мустабид шўро тузуми даврида бўлиб ўтади. Омоннулла образини Хўжа Насриддин, Алдаркўса, Остап Бендер, Юрий Демочкин ва Хлестаковларга қиёслаш мумкин. Баъзи характерли жиҳатлари улардан-да ошиб тушади. Бош қаҳрамон тазарру қилган “ТАВБА”ни ўқир экансиз, Сиз ҳам беихтиёр “Тавба!” деб қўйсангиз ажабмас. Чунки Омонуллага ўхшаган шахслар ҳозир ҳам учраб туради.

Аннотация

Узоє умр кўриш – инсониятнинг азалий орзусидир. Іозирги техник тараєєиёт, нано технологиялар туфайли инсон умрини узайтиришнинг янги тиббий омиллари пайдо бўлаётгани, єолаверса, Ер сайёрасининг кучли экологик инєирозга юз тутаётгани сир эмас. Шу туфайли ерликлар єўшни галактикалардаги яшаш мумкин бўлган сайёралардан іам ўзларига янги макон излашларига тўјри келмоєда. …Инсон гўзаллиги ва унга эришиш истаги бўлса, бу ўзга сайёраликлар эзгу орзуси экан, дейди муаллиф. Аммо бу гўзалликка эришмоє учун, аввало, Ер сайёрасини экологик инєирозлардан єутєармоє, бунинг асосий сабабчиларидан бири бўлмиш єуриб єолган Орол денгизини єайта сувга тўлдирмоє керак. Єўлингиздаги мазкур іазилнамо фантастик асар ана шундай умуминсоний ва умумсамовий долзарб муаммоларни іал этишда бир туртки бўлиб хизмат єилса ажабмас.

Аннотация

Мазкур роман Сабохат исмли аёлнинг аянчли хамда ажабтовур кисмати хакида булиб, уткир сюжетли вокеалар, кутилмаган ходисалар ва саргузаштларга бойлиги билан укувчини узига ром этади. Инсонни гузал табиатни севишга,узок умр куриш учун завкланиб яшашга, жамиятимизда учраб турадиган баъзи каллоб ва худбин одамларга нисбатан нафрат билан карашга, колаверса, гиёхвандликнинг хар кандай куринишига карши кескин кураш олиб боришга даъват этади.