Аннотация

Уильям Фолкнер – ХХ аср Америка адабиётининг йирик намояндаларидан бири. Илк шеърлар китоби 1924 йилда нашр этилган. Биринчи романи «Аскар мукофоти» 1926 йилда нашр этилган. «Сарторис», «Шовқин ва қаҳр», «Ўлим тўшагида», «Ибодатгоҳ», «Август ёғдуси», «Авессалом, Авессалом!», «Қишлоқ», «Шаҳар», «Қўрғон», «Мусо, кел», «Нақл» сингари йирик романлар, ҳикоялар ҳамда қиссалар муаллифи. Нобель мукофоти совриндори. Иброҳим Ғафуров ХХ асрнинг саксонинчи йилларида Фолкнернинг «Эмили учун атиргуллар», «Тўзонли сентябрь», «Уош», «Қора мусиқа» сингари ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган эди. Ушбу китоб Фолкнернинг ўзбек тилида чоп этилаётган илк тўпламидир…